Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:51

Шуҳрат Рустамов: Мирзиёевнинг ислоҳотларига ишонмайман


Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов.
Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни лавозимларидан бўшатди. Селектор йиғилишида ҳаётий муҳим масалалар бўйича аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишларнинг аҳволи муҳокама этилди. Бу масалада президент Фарғона вилоятидаги Қўқон шаҳри раҳбарияти фаолиятини кескин танқид қилган.

Танқид ортидан Мирзиёев Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаевни, шаҳар прокурорини, солиқ назорати раҳбарини ва ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олди.

Бундан ташқари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ҳидоятов, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг назорат бўлими бошқарувчиси Ғайбуллаев ҳам лавозимидан озод қилинган.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Х. Абдусаматовга, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Зокировга, унинг биринчи ўринбосари А.Р. Тўхтаевга, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. С. Қосимовга ҳайфсан берилди.

Президент Мирзиёев 30 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани раҳбариятини шу шаклда ишдан олган эди.

Мазкур хабар ортидан “Президент Мирзиёевнинг халқ билан мулоқот йўлидаги ислоҳотлари самара беришига ишонасизми?”деган савол атрофида тошкентлик ҳуқуқ фаоли шухрат Рустамов билан суҳбатлашдик.

Суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG