Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:23

"Cтокҳолмдаги ҳужумлар ўзбекларга муносабатни ўзгартиргани йўқ"


10 апрелда Швеция бўйлаб Стокҳолмда амалга оширилган ҳужум қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

7 апрель куни Стокҳолм марказида ҳужумчи юк машинасида оддий йўловчилар устига юриб, 4 одамни ҳалок қилган ва яна 15 одамга жароҳат етказганди.

Қурбонларни хотирлаш маросимида иштирок этиш учун Стокҳолм марказий хиёбонига минглаб одам тўпланди.

Расмий маросимда Швеция бош вазири Стефан Лофвен, Қирол Карл XVI Густаф ва қирол оиласи ва Стокҳолм ҳокими Карин Вангард иштирок этди.

"Биз ҳеч қачон зўравонликка таслим бўлмаймиз. Биз ҳеч қачон террорнинг ғалаба қилишига йўл қўймаймиз, - деди Стокҳолм ҳокими. -Стокҳолм очиқ ва толерант шаҳар бўлиб қолаверади."

Стокҳолм марказида уюштирилган ҳужумдан бир неча соат ўтиб ҳужумчи шаҳар четида қўлга олинди.

Унинг Ўзбекистон ватандоши экани айтилмоқда.

Хўш, Стокҳолмдаги ҳужум Швециядаги ўзбекистонликлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатди? У швед жамиятининг ўзбекистонликларга нисбатан муносабатини ўзгартирадими?

Бу ва бошқа саволларга OzodNazar рукнида Швециядан фаол Дилобар Эркинзода жавоб берди.

Дилобар Эркинзода билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG