Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:57

D-DOS ҳужум сабаб Кореяга кетишни хоҳловчиларни рўйхатга олишда муаммо юзага келган


Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмийлари Кореяда меҳнат қилишни хоҳловчиларни онлайн тарзда рўйхатга олиш жараёнида юз берган носозликлар test-migration.uz сайтига эҳтимолий D-DOS хуружлар билан боғлиқлигини айтишмоқда.

Агентликнинг исми сир қолишини истаган мулозими Озодлик билан суҳбатда сайтда носозликлар 28 март кунидан кузатилгани ва ташқи хуружга дош беролмаганини айтди.

- Сайт 27 март куни меъёрида ишлаган. Шу кунни ўзида 19 минг киши рўйхатдан ўтди. Муаммо 28 мартдан бошланди. 29-30 март кунлари сайт бир муддат ишламай турди. D-DOS хуружлари билан бирга жуда кўп одам бир вақтни ўзида сайтга ёпирилган ва кўтара олмаган. Шунга қарамай Кореяда меҳнат қилишни хоҳловчиларни онлайн тарзда рўйхатга олиш жараёнида 89 770 нафарга одам рўйхатга олинди, -деди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмийси.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги 1 апрель куни ўзи ўтказган бирламчи онлайн тест натижаларини ўзи бекор қилганди ва бу Жанубий Кореяга ишга бориш ниятида тест топширганларнинг кескин норозилиги сабаб бўлганди.

Лекин, нафақат тест пайтидаги техник муаммолар , балки тестда қўйилган саволлар бўйич ҳам эътироэлар кўп бўлди.

Тестда қатнашганларнинг айтишича, корейс тили билимдонлари ҳам тестда корейс тили бўйича саволларнинг бирортасига жавоб бера олмаган.

Бундан ташқари ҳар бир саволга берилиши айтилган вақтда ҳам ғирромлик қилинганидан шикоятлар кўп бўлди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мулозими ғирромликлар ҳақидаги эътирозларни рад этди.

Ҳозирда Жанубий Корея 16 мамлакат фуқароларининг ўз ҳудудида расман ишлашига квота ажратиб келмоқда ва бу давлатлардан бири Ўзбекистондир.

Айни пайтда ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга жўнатиш жараёнининг ўта коррупциялашгани айтилади.

Кореяга ишлаш учун жўнатиш мақсадида одамлардан пора олган бир қанча мансабдор қамалгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG