Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:52

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги метродаги портлаш оқибатида жароҳатланган 51 одамнинг рўйхатини эълон қилди.

Қирғизистон хавфсизлик хизмати Санкт-Петербург метросидаги портлашни Ўшда туғилган, Россия фуқароси 22 яшар Акбаржон Жалилов содир этгани гумон қилинаётгани ҳақида баёнот тарқатди. 3 апрель куни метронинг икки станциясида бўлган портлашда 14 киши қурбон бўлди, 51 киши жароҳатланди. 4 апрель куни Санкт-Петербургда мотам куни, деб эълон қилинди.

Россия терговчилари метродаги худкуш ҳужумчи тана қисмлари топилганини билдирди

Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлаш жойидан худкуш ҳужумчиликда гумонланаëтган шахсга қарашли тана бўлаклари топилганини маълум қилди.

Терговчиларга кўра¸ портловчи мослама метро поездининг 3-вагонига чиққан шахс томонидан ишга туширилган ва ва худкуш тана қолдиқлари айни шу вагондан топилган.

Қўмита¸ бораëтган тергов манфаатларидан келиб чиқиб¸ худкушликда гумонланаëтган шахс исми-шарифини ҳозирча очиқламаслигини билдирди.

Бу баëнотдан бироз аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россия томони берган маълумотга таяниб¸ худкушликда гумонланаëтган шахснинг асли ўшлик 22 яшар Акбаржон Жалилов эканини билдирган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG