Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:29

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Санкт-Петербург шифохоналардан бирида оғир аҳволда қолаётган 6 нафар йўловчи исми-шарифи эълон қилинди:

А. Облонская - 20 ёшда;

С. Постнов - 41 ёшда;

М. Золнов - 58 ёшда,

Н. Мелибоев;

Д. Ульянов;

Александра З.-15 ёшда.

Метродаги портлашларда гумонланаётган шахс фотосурати маҳаллий ОАВда тарқалмоқда. Аммо махфий хизмат раҳбарияти бу шахсни атайлаб терговни издан уриш мақсадида қора дўппи кийиб, узун соқол қўйиб олганини айтмоқда.

Тарихчилар бундан роппа-роса 22 йил олдин, 1995 йилнинг 3 апрелида, ўша пайтдаги Россия президенти Борис Елцин буйруғи билан Россиянинг Федерал Контрразведка хизмати (ФСК) Федерал Хавфсизлик хизматига (ФСБ) айлантирилганини эсламоқда.

Сиёсатшунослар Петербургдаги портлашлар ортидан мамлакатда сиёсий ва диний қатағонлар авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Тергов Қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 205 (террорчилик акти) ва 223.1 (портловчи модда айирбошлаш) моддалари асосида жиноий иш қўзғатди.

2015 йилда Санкт-Петербург метрополитени хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1,3 миллиард рублга (~27 млн. АҚШ доллари) тенг маблағ сарфланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG