Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:36

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тугатилиб, янги қўмита тузилди


Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўрнига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни имзолаган фармонга мувофиқ Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги вазифалари юклатилади.

Қўмита вазифаси “Ўзбекистон сармоя потенциалидан тўлароқ фойдаланиш, инвестиция муҳитини такомиллаштириш, чет эл инвестициялари учун максимал шарт-шароит яратиш, халқаро молия институтлари, етакчи хорижий ширкатлар ва банк тизимлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва жалб этилган сармояларнинг самарадорлигини ошириш”дан иборат бўлади.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киритилади ва унинг фаолияти устидан назорат бош вазир биринчи муовини Очилбой Раматов зиммасига юклатилади.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини узоқ йиллар давомида бошқариб келган вазир Элёр Ғаниев тақдири номаълум қолмоқда.

Ҳукумат доираларига яқин Озодлик манбасига кўра, янги қўмитанинг тўлақонли фаолияти июнь ойидан бошлаб йўлга қўйилади.

XS
SM
MD
LG