Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:43

Ўзбекча қўшиқнинг “ўғирлангани” қирғиз ижодкорлари норозилигига сабаб бўлмоқда


Қирғиз қўшиқчилари Нурлан Насип ва Самара Каримова.
Қирғиз қўшиқчилари Нурлан Насип ва Самара Каримова.

Қирғизистонлик таниқли қўшиқчилар Нурлан Насип ва Самара Каримова дуэт бўлиб ижро этган “Бирга бўлайлик” қўшиғи қирғиз ижодкорлари орасида плагиат юзасидан қизғин баҳслар бошланишига туртки бўлди.

Ўзбекча қўшиқнинг “ўғирлангани” қирғиз ижодкорлари норозилигига сабаб бўлмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00

Дастлаб муҳлислар Нурлан Насип ва Самара Каримова “Бирга бўлайлик” қўшиғини “Янги қўшиқ”, деб тақдим этиб, халқни алдаганидан норозилик билдирдилар. Бу қўшиқнинг ўзбекча ва қозоқча вариантлари интернет тармоқларида кенг тарқалган эди.

Бу қўшиқ биринчи марта “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Масхарабоз” фильмида Козим Қаюмов томонидан куйланган. Ўзбек санъат мухлислари орасида бу қўшиқ “Атиргуллар очди чирой", кейинроқ эса “Азизим” деган ном билан танилган.

Қирғизистонлик мусиқачи Сапар Расулов бу қўшиқ ҳақида фикр билдирар экан мана буларни айтди:

-Бу қўшиқни “Янги қўшиқ”, деб жар солишди. Бироқ мухлислар орасида норозилик пайдо бўлганидан сўнг ижрочилар “Бу қўшиқни қозоқчадан таржима қилдик” дейишди. Аслида бу қўшиқ 90-йилларда Ўзбекистонда суратга олинган “Масхарабоз” фильмидаги саундтреклардан бири. Уни Шўролар даврида машҳур бўлган санъаткор Козим Қаюмов ижро этган, -деди Сапар Расулов.

​Унга кўра, “Атиргуллар очди чирой” қўшиғини 2015 йилда ўзбекистонлик санъаткорлар Жасурбек Жабборов ва Дилноза Акбаровалар дуэт бўлиб ижро этган ва бу қўшиққа “Азизим” номи билан клип суртга олинган. 2016 йилда бу қўшиқни қозоғистонлик санъаткорлар Қуандиқ Рахим ва Албина Шардарова қозоқ тилида ижро этган.

Бишкеклик шоир Улуғбек Ўмўкеев қирғиз қўшиқчилари муаллифлик ҳуқуқларини ва оригинал матнни бузганидан норози эканини айтди:

-Мен қўшиқнинг дастлаб қозоқча версиясини эшитдим. Кейин ўзбекча оригиналини тингладим.Жуда гўзал қўшиқ экан. Бироқ бизнинг ижрочилар бу қўшиқни ўзбек тилидан эмас, қозоқ тилидан таржима қилишибди. Бунинг ортидан мухлисларга шўрванинг шўрвасини тортиқ қилишган. Қозоқчадан таржима қилинган учун оригинал матн бузилган, қўшиқнинг маъноси ўзгариб кетган, -деди шоир.

Қатор қирғиз музикакшунослари ва бастакорлари ҳам санъаткорларнинг ўзбек ва қозоқ халқи орасида машхур бўлиб кетган қўшиқни ижро этишда муаллифлик ҳуқуқларини сақламаганидан ва оригинал матн бузилганидан норози эканликларини айтмоқдалар.

Бироқ қўшиқ ижрочиларидан бири Самара Каримова бу фикрларга қўшилмаслигини билдирди. Унга кўра, яхши қўшиқни бошқа тилларга таржима қилиб қуйлаш санъаткорлар орасида анъанага айланиб кетган

XS
SM
MD
LG