Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

Ўзбекистонда 2019 йилгача барча деҳқон бозорлари қайта қурилади


Тошкентдаги бозорлардан бири.
Тошкентдаги бозорлардан бири.

Икки йил мобайнида Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорларини қайта қуриш учун 746 миллиард сўм маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда. Бу пулнинг 631,5 миллиарди Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки томонидан берилади. 81,5 миллиард сўм эса тадбиркорлар ва бошқа банклар берадиган кредит ҳисобидан олинади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни имзолаган Деҳқон бозорларини қайта қуриш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо комплексларини барпо этишнинг 2017-2019 йилга мўлжалланган дастурида мана шу ҳақда сўз бормоқда.

Дастурда таъкидланишча, айни пайтда мажуд бўлган деҳқон бозорлари замонавий талабларга, жумладан, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги, санитария ва гигиена талабларига жавоб бермайди.

“Ўзбекистондаги 328та деҳқон бозорида олиб борилган тадқиқот натижаларига қараганда, бозорларнинг 70 фоизида моддий техник база савдо ташкилотларига қўйиладиган талабларга зид келади. Бозорларнинг 90 фоизи капитал тарзда қайта қурилишга муҳтож.

Қишлоқ ва туманларда жойлашган 59та бозор ҳафтасига фақат бир кун ишлайди ва ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бундан ташқари қишлоқлардаги бозорларда пластик карточкалар билан савдо қилиш имконияти деярли мавжуд эмас”, дейилади дастурга берилган расмий шарҳда.

Дастур асосида деҳқон бозорларининг 9тасида барча замонавий талабларга жавоб бера оладиган уч қаватли гиппермаркетлар, 28тасида 2 қаватли суппермаркетлар, 126тасида бир қаватли суппермаркетрлар, 79тасида минимаркетлар қуриш режаланмоқда. Бозорлар атрофида автомобиль тураргоҳлари барпо этилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотувчи вақтинчалик шаҳобчалар эса сэндвич панеллардан қурилади.

Дастурда қишлоқ жойларидаги бозорлар асосан Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки ҳисобидан, йирик шаҳарларда эса тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан қурилиши белгиланган.

Шаҳарлардаги деҳқон бозорларида қурилиши режалаштирилаётган 6та гиппремаркет, 17та суппермаркет ва 16та минимаркет Қорақалпоғистон вазирлар маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари ўтказган танлов асосида молиявий жиҳатдан барқарор бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этилади.

Дастурга асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан 50 ва ундан ортиқ савдо шаҳобчаларига эга бўлган деҳқон бозорларида бир марталик тўловларни фақат банк тизими орқали қабул қилиб олиш бўйича автоматлаштирилган тизим амалга киритилади. Тўловларнинг тўлиқ миқдорда олингани эса солиқ хизмати томонидан кундалик равишда назорат қилиб борилади.

Бундан ташқари деҳқон бозорларида давлат санитария ва ёнғин хавфсизлиги хизматларининг стационар постлари ташкил этилади.

1 апрелдан бошлаб бозорлар олдидаги автотураргоҳлар бозорлар ихтиёрига ўтказиб берилади. Бу билан бозорларнинг даромадини ошириш назарда тутилмоқда.

XS
SM
MD
LG