Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:50

Самарқандликлар Наврўзни халқ сайли тарзида нишонлади (ВИДЕО)


Самарқандликлар Наврўзни халқ сайли тарзида нишонлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00

Ўзбекистонда бу йилги Наврўз халқ сайли тарзида нишонланмоқда. Тошкентда, ҳар йили бўлгани каби, хосларгина таклиф қилинадиган расмий тантана ўтказилмайди. Самарқандда ўтган халқ сайлида Наврўзни нишонлашга оддий халқ вакиллари йиғилди.

Сайлда Наврўз таомлари ва ширинликлари савдоси уюштирилди. Миллий куй-қўшиқлар янгради, рақслар қизиди. Миллий урф-одатга оид саҳналар намойиш қилинди. Спорт мусобақалари ўтказилди. Дорбозлар томошалари халққа тақдим қилинди.

Мирзиёев бу йил Каримов даврида анъанага айланган ва фақат хосларга мўлжалланган Тошкентдаги Наврўз тантанасини бекор қилиб, халқ сайллари бўлишини таъкидлаган эди.

Бу ҳақда январда ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида маълум қилинган:

«Биз бу йил Наврўзни халқ сайли қиламиз. Ана шуни ҳамма билсин. Биз ҳозирдан тайёргарлик қилайлик. Бу йил одамлар билан мулоқот йили деб эълон қилдик. Наврўз - сайл бу. Шунинг учун мана ҳамма район ҳокимлари эшитсин - далаларда, боғларда сайл бўлади. Тошкенда ҳам мана шу 11та районимизда боғлар қуряпмиз. Биз топшириқ бердик, сайлда қатнашамиз ҳаммамиз. Одамлар эмин-эркин хоҳлаган боғига борсин, мазза қилсин», - деган эди президент.

XS
SM
MD
LG