Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:36

Исловотга айланган боғча халқ таълими таназзулининг ташхисими?


Eltuz.com рассоми таълим тизимини ҳажв қилади
Eltuz.com рассоми таълим тизимини ҳажв қилади

Озодлик суҳбатлашган мулозимлар Сурхондарë вилояти мактабгача таълим муассасаларида қўшмачилик¸ фоҳишахона ташкил қилиш бўйича қатор фактлар юзасидан текширувлар бораëтганлигини айтишди. Шунингдек айни вилоят коллежлари “ўлик жонлар” масканига айлангани ҳақида мустақил нашрлар ҳабар берди.

Айтилишича¸ Жарқўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўқийдиган 1053 нафар ўқувчидан 565 нафари дарсга келмаган. Уларнинг 25 нафари эса коллежга умуман келмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон коллежларда Россия ва Қозоғистонга, шунингдек, Тошкент шаҳрига пул топиш мақсадида кетган ўқувчилар ҳам талайгина экани ҳақидаги маълумотлар нашр қилинмоқда.

Хўш¸ исловотга айланган боғча халқ таълими таназзулининг ташхисими?

Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида қидирдик.

Исловотга айланган боғча халқ таълими таназзулининг ташхисими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:52 0:00
Бевосита линк

Қурултойга ижтимоий тармоқ орқали фикр билдирган тадиқиқотчи Фарҳод Абдураҳмонов таълим тизимидаги монополияга барҳам бериш билан соҳани ислоҳ қилиш мумкинлигига ишонади.

Ўзбекистонда халқ таълими тубдан ислоҳ қилиниши керак деган фикрда Қурултойнинг барча иштирокчилари якдил бўлди.

Жадидчилик ҳаракати йўлбошчиларидан бўлган Абдулла Авлонийнинг бундан 100 йил олдин нашр қилинган “Тарбия ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат –­ ё фалокат масаласидур” деган гапи бугин яна долзарб эканлигини Қурултой иштирокчилари таъкидлашди.

XS
SM
MD
LG