Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:42

Қурултой: Турк тадбиркорлари энди Ўзбекистонга қайтмайдими?


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Истанбулда учрашув ўтказди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Истанбулда учрашув ўтказди.

Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги расмий делегация бешта конкрет йўналишда сармоя жалб қилиш режаси билан Туркияга бориб келди. Расмий учрашувлар Туркия ва Ўзбекистон ўртасида сармоялар ётқизилишини ваъда қилган якуний меморандумни имзолаш билан якун топди.

Озодликка маълум бўлишича, ўзбек раҳбарияти турк тадбиркорларига эркин бизнес юритишларига ва ўзлари ишлаган валютани олиб чиқиб кетишларига кафолат берган.

Делегация таркибидаги мулозимга кўра, яқин келажакда Ўзбекистон турк сармоясидан баҳраманд бўла бошлайди.

Айни пайтда турк сармоядорининг Ўзбекистонга қайтишга шошилмаëтганини ҳам кузатиш мумкин.

Озодликнинг Қурултой эшиттришида “Турк тадбиркорлари энди Ўзбекистонга қайтмайдими?” деган савол жавобини қидирдик.

Қурултой: Турк тадбиркорлари яна Ўзбекистонга қайтадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:08 0:00
Бевосита линк

Туркияни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муҳитини яхши билган журналист Камолиддин Йўлдош назарида, “бир вақтлар мол-мулки ғасб қилинган турк тадбиркорлари Ўзбекистонга бормоқчи эмас”.

Аввалроқ айни бу фикрни 2011 йилда оғир иқтисодий жиноятларда айбланиши ортидан¸ 60 миллион долларлик сармоясини ташлаб¸ мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган турк ширкати эгаси Воҳид Гунаш ҳам билдирган эди.

- Бу гапни қайта-қайта айтишим мумкин – турк сармояси Ўзбекистонга яқин орада бормайди¸ - дейди Гунаш.

Ўзбекистонлик олим Холназар Омонов эса турк сармоясиининг Ўзбекистонга қайтишига ишонади.

Қурултойда қатнашган туркиялик профессор Ўрхон Қовунчи эса Ўзбекистон-Туркия иқтисодий муносабатлари "янги варақдан бошланиши керак" деган фикрни изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG