Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:50

Истанбулда Туркия-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. 2017 йил, 27 феврал.
Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. 2017 йил, 27 феврал.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда бугун “Анадолу” агентлигига таянган ҳолда Podrobno.uz. нашри хабар берди.

Учрашув Истанбулдаги “Бейларбейи” саройида бўлиб ўтган. Томонлар бир соатга яқин ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашган. Учрашувда Туркия бош вазири ўринбосари Тугрул Тюркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва мудофаа вазири Фикри Ишик ҳам иштирок этган.

Учрашувнинг бошқа тафсилотлари матбуот учун очиқланмади.

Хабарларда айтилишича, Истанбулда Туркия-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилган. Форумда иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи бугунги кунда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард 200 миллион долларни ташкил этаётгани, бу эса икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик потенциалидан анча оз эканини таъкидлаган.

Туркия расмийсига кўра, турк қурилиш ширкатлари Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард долларли 110та лойиҳани амалга оширган.

XS
SM
MD
LG