Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:31

Ўзбекистонда 10 минг сўмлик янги купюра чиқарилади


Ўзбекистон Марказий Банки ўн минг сўмлик янги банкнот муомалага чиқарилаётганини тасдиқлади.

Банк мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, ўн минг сўмлик банкнот нусхаси парламент аъзоларига тасдиқлаш учун тақдим қилинган.

Интернетда тарқалган Ўзбекистон Марказий Банкининг янги банкнотни чиқариш ҳақидаги қарори нусхасида ёзилишича, янги пулни чиқариш 20 февралда қабул қилинган.

Лекин қарорда банкнот қачондан муомалага чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда қизил рангли, Шаҳрисабздаги Амир Темур ёдгорлиги сурати туширилган ўн минг сўмлик банкнот сурати тарқалди. Ҳозирча суратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имкони бўлмади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда энг катта банкнот беш минг сўмлик ҳисобланади. Беш минг сўм расмий курс бўйича 1,5 АҚШ доллари, “қора бозор” курсида эса 80 центга тенг.

XS
SM
MD
LG