Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:00

OzodNazar: Ўзбекистонда "қўзичоқлар"ни қувиб бир гала "бўрилар" юрипти


Шараф Убайдуллаев
Шараф Убайдуллаев

Қибрайлик тадбиркор Олим Сулаймоновнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирар экан публицист Шароф Убайдуллаев: "Тадбиркорларни "қўзичоқлар" десак, Ўзбекистонда "қўзичоқлар"ни қувиб бир гала "бўрилар" юрипти," деди.

Шароф Убайдуллаевнинг бу сўзлари OzodNazar рукнида янгради.

15 феварлда Тошкент шаҳридаги Жиноят Ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тадбиркор Олим Сулаймоновни суд залининг ўзида ҳибсга олди.

Олим Сулаймонов Тошкентдаги прокуратура ходимларининг, ўз таъбирида, "ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари" устидан Youtube.com портали орқали 2016 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиëевга очиқ видеомурожаат-шикоят қилиб, ўзбекистонликлар эътиборига тушганди.

Шароф Убайдуллаевнинг ишонишича, "қўзичоқлар бирлашса, бўрилар йўқ бўлади."

У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати виртуал қабулхонасига келган шикоятларнинг аксари милиция ва ҳокимият ходимларига устидан бўлганига эътибор қаратди.

Шароф Убайдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG