Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:14

Ўзбекистон қамоқхоналарида диний айблар билан қамалган 12800 атрофида маҳбус бор


Ўзбекистон қамоқхоналарида таҳминан диний айблар билан қамалган 12800 маҳбус бор ва уларнинг аксарияти қийноққа тутилиш хавфи остида.

Бу ҳақда АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси ҳисоботида таъкидланади.

Комиссия Ўзбекистонни 2016 йилда ҳам Ўзбекистонни диний эркинликлар борасида "алоҳида ташвиш уйғотувчи давлатлар" рўйхатида қолдирган.

Ўзбекистон 11 йилдан бери диний эркинликлар борасида ташвиш уйғотиб келаётган эса-да АҚШ Давлат департаменти расмий Тошкентга нисбатан жазо чораси қўллашдан бош тортиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати диний айблар билан қамалган маҳбуслар сони ҳақда маълумотларни жамоатчиликка ошкор этмайди.

Ҳукумат мулозимлари мамлакатда диний-сиёсий айблар билан қамалган маҳбуслар тоифаси йўқ экани уларнинг ҳаммасижиноий қилмиши учун жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG