Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:45

Москвадаги йирик аварияда Ўзбекистондан кимлар ўлгани аниқланди


Аварияда айбланаётган минивен ҳайдовчиси тирик қолди
Аварияда айбланаётган минивен ҳайдовчиси тирик қолди

Россия пойтахти полицияси Янги Москва туманида 1 феврал куни содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 9 кишининг ўлими юзасидан жиноят иши очди. Нобуд бўлган ва жароҳатланган йўловчилар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ватандошларидир. Улар орасида бир россиялик ҳам бор. Полиция аварияда уч ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлгани, яна иккиси реанимацияга тушганини тасдиқлади.

2017 йилнинг 1 февралида Янги Москва туманидаги Варшавский шоссесида содир бўлган аварияда 9 киши халок бўлди, 3 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди. Терговчилар дастлабки тахминларига кўра, соат 15:30 ларда Қирғизистон давлат рақамларига эга Toyota автомобили йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, келаётган УАЗ микроавтобуси билан юзма-юз тўқнашиб кетган. Полиция расмий хабарига кўра, ҳодиса жойига иккита вертолёт чақиртирилган.

- Иккита траспорт воситаси тўқнашиши оқибатида, улардан бири ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга биноан, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 8 киши нобуд бўлди, яна 4 киши тиббиёт муассасаларига госпитализация қилинди. Мазкур трассада автотранспорт ҳаракатланиши вақтинчалик қийинлашган, деди журналистлар олдида қилган чиқишида Москва шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийси Любовь Висоцкая.

Кейинроқ, аварияда оғир жароҳат олганлардан бири шифохонада жон бергани маълум бўлди.

Автоҳалокатда тўқнашган УАЗда уч киши куйиб ҳалок бўлди, Toyota минивенида – беш киши ҳалок бўлди.

Полиция очиқлаган маълумотга кўра, УАЗ автомашинаси қирғизистонлик ишчиларни шу атрофда жойлашган миграция марказига олиб кетаётган бўлган.

Россия Тергов қўмитаси Жиноят Кодексининг 264 моддаси 5 қисми, яъни “Йўл ҳаракати ва транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши оқибатида икки ва ундан ортиқ одамларнинг ўлими” асосида жиноий иш очди.

Озодлик турли манбалардан тасдиқлаган маълумотларга кўра, автоҳалокатда Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ватандошлари нобуд бўлган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисада Toyota ҳайдовчиси бўлган бир нафар қирғизистонлик оғир жароҳат олганини маълум қилди.

Озодлик ўз манбаларидан ҳодисада 3 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлгани, яна иккиси реанимацияда эканини аниқлади.

Ўлганлар орасида:

1. Акбаров Шавкатжон, 1995 й.т., Ўзбекистон.

2. Сагизов Бахтиёр, 1987 й.т., Тожикистон.

3. Қўзиев Абдуазиз, 1984 й.т., Ўзбекистон.

4. Ҳайтматов Жамшид, 1997 й.т., Ўзбекистон.

5. Сергеев Борис, 1956 й.т., Россия Федерацияси, Чувашия.

Турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганлар:

1. Маҳамадиев Сарвар, 1986 й.т., Ўзбекистон.

2. Қиличбек Уулу, 1994 й.т., Қирғизистон.

3. Алимқулов Йўлдош, 1988 й.т., Ўзбекистон.

Шифокорлар шифохонага етмасдан жон таслим қилган йўловчининг шахсини очиқламади.

Toyota автомобили ва УАЗдаги ёнғинда куйиб кетган яна 3 йўловчи шахси ва ватандошлиги ҳам аниқланганича йўқ.

XS
SM
MD
LG