Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:32

Трамп маслаҳатчиси Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш кўриб чиқилаётганини айтди


АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси Келлиэнн Конвей Fox News телеканалига берган интервюсида Россияга қарши АҚШ жорий этган санкцияларни бекор қилиш имконлари кўриб чиқилаётганини айтди.

"Буларни ҳаммаси кўриб чиқилмоқда", - деди Конвей 27 январь куни Барак Обама маъмурияти Россияга қарши санкцияларни назарда тутиб.

Конвей хонимнинг бу изоҳи Россия ва АҚШ президентларининг телефон мулоқоти арафасида янгради.

АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқоти шанба, 28 январга белгиланган.

Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Мулоқотдан мақсад энг аввало президент Трампни вазифасига киришгани билан табриклаш. Ва албатта бу каби суҳбатлар давомида икки мамлакат орасидаги муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида фикр алмашилади", - деди Песков.

Трамп матбуот котиби Шон Спайсер АҚШ президенти шанба куни Россия, Германия ва Франция раҳбарлари Владимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олландлар билан телефон мулоқоти ўтказишини билдирди.

XS
SM
MD
LG