Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:48

Қурултой: Зўраки тадбиркорлик билан иқтисод ривожланадими?


Дўппи сотувчи аёл. Сиёб бозори. Самарқанд.
Дўппи сотувчи аёл. Сиёб бозори. Самарқанд.

Озодлик куни кеча Ўзбекистонда давлат банклари майда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларга имтиёзли микрокредитлар таклиф қила бошлагани тўғрисида хабар қилди.

Қурултойда иштирок этган андижонлик 30 яшар тадбиркор Икромжоннинг фикрича, банклар аҳолига берадиган кредитлар тадбиркорликни ривожлантириш учун омил бўлолмайди.

Суҳбатдош назарида тадбиркорликка давлатнинг фаол аралашмагани маъқул.

Дастур иштирокчиларига кўра, аҳолига имтиёзли микрокредитлар таклиф қилиш тадбири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Қурултой эшиттириши: Зўраки тадбиркорлик билан иқтисод ривожланадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:42 0:00
Бевосита линк

14 январь куни Тошкентда Ўзбекистонни 2017 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида гапирган президент Мирзиёев аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш заруратига эътибор қаратган эди:

- Бизни одамлар 30 сотик ери бор қишлоқда. "Кам таъминланган оила," деймиз оғзимизни тўлдириб. Ҳа ўша кам таъминланган тўртта боласи бўлса, юзта товуқ боқсин. Йигирмата лимон, ёнғоқ қилсин, бўлди. Кам таъминланган оила бўлмайди, - деб айтган эди Шавкат Мирзиёев.

Озодликнинг қурултой эшиттиришида суҳбатлашган тадбиркорлар банк тизимини ислоҳ қилмасдан, нақд ва ҳисоб рақамига ўтказиладиган пул ўртасидаги фарқни тугатмасдан, валютанинг қора бозор ва расмий курси ўртасидаги катта тафовутни йўқотмасдан туриб, бу соҳада ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонмасликларини айтдилар.

XS
SM
MD
LG