Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:44

Деновда пенсионерлар норозилик намойиши ўткизгани видеоси Интернетда кенг тарқалди (ВИДЕО)


Ўзбекистонлик оқсоқоллар чойхонада. Иллюстратив сурат.
Ўзбекистонлик оқсоқоллар чойхонада. Иллюстратив сурат.

Видеода иддао қилинишича,бир неча ўн деновлик пенсионер пенсиялари пластик карточка орқали эмас, нақд берилишини талаб қилиб туман ҳокимияти биносига келган. Видеода сўзлаган пенсионерларга кўра, пластикдаги пулни нақдга айлантириб бериш учун 22-27 фоиз устама олинмоқда. Шунинг учун ҳам пенсионерларнинг кўпчилиги ўз пулларини уч-тўрт ойдан бери олишолмаяпти.

-Халқни пулини берсинда булар. Қачонгача алдайди.

-Пулимизни берсин. “Боринглар, берамиз”, дейди, келсак пенсиямизни бермайди.

17 январь куни youtube, 18 январь куни эса facebook тармоғидаги “Президент Ш. М. Мирзиёев Тарафдорлари ва Қўллаш Командаси” гуруҳи орқали тарқатилган видео пенсионерларнинг мана шундай сўзлари билан бошланади.

Видеода иддао қилинишича,бир неча ўн деновлик пенсионер пенсиялари пластик карточка орқали эмас, нақд берилишини талаб қилиб туман ҳокимияти биносига келган. Видеода сўзлаган пенсионерларга кўра, пластикдаги пулни нақдга айлантириб бериш учун 22-27 фоиз устама олинмоқда. Шунинг учун ҳам пенсионерларнинг кўпчилиги ўз пулларини уч-тўрт ойдан бери олишолмаяпти.

-Пулимизни нақдга айлантириб бериш учун 20 минг сўмдан олишади.

-22фоиздан 27 фоизгача устама сўрашаяпти. Шунинг учун ўзимизнинг пулчамизни ололмаяпмиз болажоним.

-Денов ҳокимлиги олдида турибмиз. Пластикдан пенсия пулимизни ололмаяпмиз. Мана шу қоракўзларнинг барчаси шуни талаб қилиб келишган. Мен Боймуротов Намозбобо бўламан, ёшим саксондан ошган.

Шундан сўнг видеода туман ҳокими экани иддао қилинган одамнинг пенсионерлардан қочиб кетаётгани акс этган.

Facebook тармоғига мазкур видеони жойлаштирган “Президент Ш М Мирзиёев Тарафдорлари ва Қўллаш Командаси” гуруҳи асосчиси Бахтиёр Хасан: “Деновда жанжал, ҳокимлар қочябди. Халқ эса норози ҳокимлардан, чунки эски усулда ишламокда, - 27%га накд килиб берамиз дейишябди банкдаги ўзини одамлари, ахир пенсиямку ўзи рўзғорга етишмаса, дейди йигилганлар”, деб шарҳ қолдирган.

Денов туман ҳокими ёрдамчиси Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳоким 18 январь куни Германияга хизмат сафари билан кетганини айтди. Ҳоким ёрдамчиси Денов пенсионерларининг ҳокимият олдидаги норозилик чиқишлари бўлгани тўғрисидаги маълумотни рад ҳам этмади, тасдиқламади ҳам.

Денов туман ҳокими ўринбосари Дилмурод Аллабердиев эса бундай воқеа бўлганини рад этди.

-Пенсиялар ойма-ой ўз вақтида бериб борилаяпти. Норозликка ҳеч ким чиққани йўқ. Деновда бундай воқеа бўлмади. Интернетда тарқалган видеони кўрайликчи, биз бундан бехабар эканмиз,-деди Дилмурод Аллабердиев.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида зудликда тарқаб кетган мазкур видеога муносбат билдирганлар эса, бундай воқеа юз берганига ишонилишини ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа туманларида ҳам мана шундай вазият ҳукмрон эканини ёзганлар.

Ўзбекистон ҳукуматининг йил якунларига бағишланган мажлисида президент Мирзиёев пенсиялар кечикиши, пластик карточка сиёсати, ортиқча кадрлар каби муаммоларни санаган президент бош вазирнинг 2 ўринбосарига ҳайфсан берган эди.

XS
SM
MD
LG