Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Мирзиёев танлови: Оқсаройми Кўксарой?


Қурултой дастурининг бугунги мавзусини ўзини Акмал деб таништирган ватандошимиз белгилади. Унга кўра¸ президент Шавкат Мирзиёевнинг янги сарой қурилиши масаласи жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши керак. Суҳбатдош фикрича, янги президент учун янги сарой ва қароргоҳ қурилиши солиқ тўловчилар учун ортиқча чиқимдир.

Ўзбекистон пойтахтида мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёев учун офис ва қароргоҳ қуриш ишлари бошлаб юборилгани Қурултой қатнашчилари назарида кераксиз харажат.

Дастур қатнашчиси¸ таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, эски бино ичига ўрнатилган эшитиш жиҳозлари янг раҳбарни ҳуркитган.

Оқсаройми Кўксарой?
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:15 0:00
Бевосита линк

Мирзиёев ишлайдиган ва қурилиши 5 январдан бошланган идора биноси Тошкентдаги Шароф Рашидов ва Бешёғоч кўчалари орасида жойлашиши айтилмоқда.

Ҳозирда Шавкат Мирзиёев мамлакатни Олий Мажлис Сенати биносида ажратилган хоналардан туриб бошқараяпти.

Ўзбекистон президенти девонининг аксар раҳбар ходимлари ҳам айни бинода ишлашмоқда.

Озодлик манбаларига кўра, 14 декабрда президент ўлароқ қасамёдга келтирилган Шавкат Мирзиёев ҳозирда ишга пойтахтдаги Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-2 мавзесидаги ўз ҳовлисидан қатнаяпти.

XS
SM
MD
LG