Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:39

Қурултой: Мирзиёевнинг йўли Каримовникидан фарқланадими?


Шавкат Мирзиëев
Шавкат Мирзиëев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расман сайланганига 4 январь куни бир ой тўлди. Лекин у мамлакатни амалда бошқараëтганига 120 кун тўлди.

Тарих учун бу қисқа давр мамлакат раҳбарининг ташриф қоғози сифатида кўрилиши ва баъзи ҳулосаларга асос бўлиши мумкин.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши иштирокчилари Мирзиëевнинг илк бошқарув ойлардаги тутумини баҳолашди ва Каримов даври билан муқояса қилишди.

Сиëсий таҳлилчи Фарҳод Толипов Мирзиëев даврида Қирғизистон ва Тожикистон каби минтақадаги қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш томон ҳаракат бошланганини эътироф қилди.

Қозоғистондаги Евроосиë миллий университети доценти Сапарбой Жубаевга кўра¸ташланган бир неча ижобий қадамларга қарамай, амалда аниқ ўзгаришлар бўладими-йўқми, ҳали айтишга эрта.

Лондонда истиқомат қиладиган ўзбек олими Аҳмаджон Хоразмий эса янги президентнинг илм-фан аҳлига муносабати Каримовникидан жиддий фарқ қилишига эътибор қаратди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:32 0:00

Қурултойнинг барча қатнашчилари Шавкат Мирзиёевнинг президентликнинг илк кунларида қилган ишлари келажак учун пойдевор деган фикрда муштарак бўлишди.

XS
SM
MD
LG