Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:34

"Zeromax" компаниясининг собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди


Собиқ “Зеромакс” ширкати бош ижрочи директори Миродил Жалолов қамоқдан озод этилди.

Озодлик манбаларига кўра, ишбилармон 4 январь куни соат 11 да суд залидан озод этилган ва шу куннинг ўзидаёқ Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетган.

Озодликка етиб келган суд ажримида Миродил Жалолов "суд залида қамоқдан озод қилинсин...ажрим нусхаси МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) тергов ҳибсхонасига юборилсин"" дея таъкидланади.

Миродил Жалолов иши бўйича чиқарилган ажрим нусҳаси
Миродил Жалолов иши бўйича чиқарилган ажрим нусҳаси

Унда шунингдек "Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин" дейилади.

Ўзбекистонда "Одилбой" номи билан машҳур бўлган Миродил Жалолов 2010 йилнинг сентябрида иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинганди.

Айни йилнинг май ойида “Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилган, барча мол-мулклари давлат ҳисобига мусодара қилинган ва ҳисоб рақамлари музлатилган эди.

4 январ куни якунланган суд мажлисида Жалоловнинг адвокати Ф. Мирзаев илтимоснома билан мурожаат қилиб жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплашлик учун вақт беришни ҳамда Жалоловга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чорасини бошқа турдаги эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўради.

Швейцарияда рўйхатга олинган “Зеромакс” ширкати Ўзбекистонда нефть - газ ва олтин қазиш, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва текстил саноати билан шуғулланган.

XS
SM
MD
LG