Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:50

Камсуқум Розиқуловнинг ҳокимиятдаги парвози


Улуғбек Рўзиқулов
Улуғбек Рўзиқулов

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрдаги фармони билан бош вазир Абдулла Арипов томонидан шакллантирилган янги ҳукумат таркибини тасдиқлади.

Бу қарорга кўра¸ 46 яшар Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич янги ҳукуматда бош вазир ўринбосари, «Ўзавтосаноат» акциядордик компанияси бошқаруви раиси, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари сифатида ишлайди.

Розуқулов ҳукумат вертикалида Бош вазирдан кейин бешинчи ўринга қўйилди.

Бу вертикалда Очилбай Раматов¸ Рустам Азимов ¸ Зоир Мирзаев ва Ғуломжон Ибрагимовдан кейинги ўринда турадиган Розуқулов мамлакат биринчи президенти вафот этган 2 сентябрдан кейин фаол мулозим сифатида янги сиëсий саҳнада кўрина бошлади.

Хусусан¸ жорий йилнинг 4 ноябрида Розуқулов Ўзбекистон расмий делегацияси раҳбари сифатида Туркманистонга борди.

Айни ойда Розуқулов қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ростсельмаш ширкати ва Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникаси заводи ўртасида тузилган ҳамкорлик ҳақида меморандумни Ўзбекистон номидан имзолади.

Шунингдек¸ Розуқулов Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев билан учрашиб¸ икки давлат ўртасидаги савдо алоқалар истиқболини муҳокама қилди.

Ислом Каримов ўлимига қадар Розуқулов исми бундай фаол тадбирлар билан боғланмаган - бу ном, асосан, ўзбек автосаноати тизими билан боғлиқ молиявий муаммолар фонида тилга олинар эди.

GM-Uzbekistan бош директори Тоҳир Жалилов дохил бир гуруҳ автосаноат мулозимлари устидан молиявий айбловлар асосида жиноий иш қўзғатилиши ортидан, Ўзбекистон автосаноати раҳбари Розуқулов устида ҳам қора булутлар пайдо бўлгани иддао қилинган эди.

Бу иддаоларга ойдинлик киритган Ўзбекистон Бош прокуратураси жорий йил июнида Розуқуловннг жиноий жавобгарликка тортилмагани ҳақида баëнот берган эди.

Тўйтепа - Москва - Тошкент

4 фарзанднинг отаси¸ 46 яшар Улуғбек Убайдуллаевич Розуқулов Тошкент вилояти, Тўйтепа шаҳрида оддий ўқитувчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни олтин медаль билан битирган тўйтепалик йигит СССРнинг энг обрўли олийгоҳи - Москва давлат университетининг Иқтисод факультетига имтиëзли кириш имконига эга бўлган.

Унинг Москвадаги талабалиги СССР парчаланиши билан бир даврга тўғри келди. Иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан университетни тугатишга муваффақ бўлган Розуқулов 1995 йилга қадар Москвадаги ширкатлардан бирида ишлаган

Ўзбекистон бошқарув элитасини ичидан билган ва Розуқуловни шахсан таниган Озодлик манбасининг айтишича, у Москвада ўқиганида Ҳаëт Шарифхўжаев¸ (Ўзбекистон МХХси раисининг собиқ ўринбосари) ва Зелимхон Ҳайдаровнинг (Ўзбекистон президенти маъмурияти бошлиғи) катта куëви Равшан билан (ҳозирда марҳум -таҳр.) ошна-оғайничилик қилган.

Айтилишича¸ бу учлик ўша пайтдаëқ ўзаро бизнес бошлаган ва уни бир муддат ҳамжиҳатлик билан олиб борган.

"Кейинчалик Шарифхўжаев ишдан олиниб (2015 йил июнида) муаммолар билан юзма-юз қолди¸ Ҳайдаровнинг куëви автоҳалокатда ҳалок бўлди¸ майдонда Розуқуловнинг якка ўзи қолди", дея иддао қилди бу учликни яқиндан билган Озодлик манбаси.

Оилавий сабаблар боис Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган Розуқулов¸ Озодликка аëн бўлишича¸ Миллий банкда оддий хизматчи вазифасида иш бошлаган.

“Ташоблда туғилиб Москвани битирган Улуғбек бир муддат моддий етишмовчилик ва оилавий можаролар боис тушкунлик даврини бошдан кечирган”.

Ўша йиллари Розуқулов билан банкда ишлаган мулозимнинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка ҳикоя қилишича¸ “Ташоблда туғилиб Москвани битирган Улуғбек бир муддат моддий етишмовчилик ва оилавий можаролар боис тушкунлик даврини бошдан кечирган”.

Суҳбатдош иддаосича¸ айнан ўша кунларда банкнинг камтар мулозими эски таниши Равшанни учратиб қолган.

"Равшан ўзининг аълочи дўстини муносиб ишга қўйиш учун қайнотасининг алоқаларини ишга солди"¸ дея иддао қилди суҳбатдош.

Пировардида¸ Озодлик манбасига кўра¸ Улуғбек тезда хизмат пиллапояларидан юқорилай бошлаган ва яна уйланиб ҳаëти бир маромга тушган.

"Улуғбек Ўзбекистон президенти девони қошидаги Давлат қурилиш академиясида таҳсил оларкан, Москвада орттирган яна бир дўсти марҳаматига нойил бўлди. Бу дўстнинг исми Ҳаëт Шарифхўжаев эди" (Ўзбекистон МХХси раисининг 2015 йил ëзига қадар ўринбосари бўлиб ишлаган генерал-таҳр).

- Розуқулов фақат ишни ўйлайдиган¸ ўзбекча улфатчилик ва дабдабабозликдан ниҳоятда узоқ одам.

Улуғбек Розуқулов 1999 йили Молия вазирлиги валюта-иқтисод департаментига бошлиқ вазифасига тайинланди. Сал ўтмай Ўзбекистон реконструкция ва тараққиëт фондига раис бўлди. 2007 йил январида Ўзбекистон иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Айнан ўша пайтда эндигина ривожлана бошлаган Ўзбекистон автомобил саноатини назорат қилиш ҳам Улуғбек Розуқулов зиммасига юклатилди. “Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси бўлиб 2008 йил августигача ишлаган мулозим ўша йилнинг ўзида Бош вазир ўринбосари сифатида иш бошлади.

Уни яқиндан билган ва исми айтилмаслик шарти билан Озодликка суҳбат берган мулозимга кўра¸ мамлакат автосаноатини "беш қўлдай биладиган" Розуқулов ўша пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëевнинг ишончини қозонган:

- Розуқулов фақат ишни ўйлайдиган¸ ўзбекча улфатчилик ва дабдабабозликдан ниҳоятда узоқ одам. Бир қарашда қўрс. Тошкентда оддий уч хонали уйда яшайди. Бундан олдин вазир бўлганида давлатдан олган уйини қайтариб берган. Холбуки номига ўтказса ҳам қонунга зид бўлмасди. У кишининг Тўйтепадаги қариндошлари эски машиналарда юради¸ дея таъкидлаган суҳбатдош:

Унинг айтишича, молиявий фирбгарликлар Розиқуловнинг табиатига зид.

- Агар фақат ойликка яшайдиган битта одам Ўзбекистонда бўлса ўша одам Розуқуловнинг ўзидир.

- Агар фақат ойликка яшайдиган битта одам Ўзбекистонда бўлса ўша одам Розуқуловнинг ўзидир. Балки унинг атрофидагилар машина санаоти ва тижоратидан пул қилгандир. Лекин бу пуллардан бир тийини ҳам Розуқулов чўнтагига кирмаганига ишонаман, дейди мулозим.

Суҳбатдошга кўра, Розуқулов ташкилий муаммоларни ҳал қиладиган корчалон сифатида бугунги Мирзиëев режимига зарур:

- Ўзбекистон автосаноатини назорат қиладиган билгич мутахассис сифатида қадрланади у киши. Лекин шундан бошқа кўтарилмайди. Бош вазир ўринбосари деган лавозим унга етади. Ҳамма нарсани назорат қилмоқчиман, деган амбицияси йўқ. Шу маънода Розуқулов Мирзиëевнинг командасининг моҳир ўйинчиси бўлиб қолаверади¸ дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG