Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:42

"Мирзиёев Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонга қилган хизматларини яхши англайди"


Шароф Рашидов ҳайкали
Шароф Рашидов ҳайкали

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 22 декабрдаги мажлисда Жиззах вилояти Жиззах тумани номини Шароф Рашидов туманига ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда маълум қилган қуйи палата матбуот хизматига кўра, Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган.

Депутатлар бу қарорни “ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида” қабул қилгани айтилмоқда.

Қонунчилик палатасининг мазкур қарори маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилган.

Ўзбекистонни 1959 йилдан 1983 йилгача, яъни 24 йил бошқарган Шароф Рашидов номини тиклаш, гувоҳларга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган.

Келгуси йил 100 йиллиги нишонланадиган бу арбоб номи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида узоқ йиллар эътиборсиз қолдирилган.

Расмий маълумотларда Рашидов юрак ҳуружидан вафот этгани тўғрисида айтилган. Айни пайтда йиллардан бери расмий хулосани мутлақо инкор қиладиган версиялар ҳам айтилиб келади. Баъзилар Рашидовни заҳарланган, деса, бошқалар отиб ўлдирилган, дейди, ҳатто ўзини ўзи отган, дейдиганлар ҳам бор.

Тошкентдан таниқли журналист Шароф Убайдуллаев - Компартия раҳбари Шароф Рашидовни нафақат шахсан таниган, балки унинг қўли остида ишлаган журналистлардан бири.

Шароф Убайдуллаевнинг ишонишича, яқинда сайланган президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонга қилган хизматларини яхши англайди.

OzodNazar рукнида Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихидаги ўрни ҳақида Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG