Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:28

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тўйтепага кўчади


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўртачирчиқ тумани маркази Тўйтепа шаҳрига кўчирилажаги тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ишида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев баёнот берди.

Давлат раҳбари Тошкент вилоят ҳокимига кўчиш билан боғлиқ ишларни 1 ой муддат ичида якунлашни топширди.

Тошкент вилояти ҳокимияти, вазирликлар ва идораларнинг вилоят бошқармаларини Ўртачирчиқ туманининг Тўйтепа шаҳрига кўчириш режалаштирилаётгани тўғрисида Озодлик 2014 йилнинг бошида хабар қилган эди.

Маълумотларга қараганда, Тошкент вилоятининг расмий идораларини пойтахтдан кўчириш ташаббуси бундан 30-40 йил аввал кўтарилган.

Бироқ Тошкент шаҳридаги қулайликларга кўниккан ва шинам квартираларга эга бўлган амалдорлар турмуш даражаси анча паст бўлган ҳудудга кўчиш режасига тўсқинлик қилиб келган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига Бобаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилди ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланди.

XS
SM
MD
LG