Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:39

“Мирзиëев чақирса, Нью-Йоркни Тошкентга алмаштираман”


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 4 декабрда ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилганидан сўнг Озодлик радиоси ҳорижда яшаётган баъзи таниқли ўзбекистонликлар ҳамда Тошкентда яшаётган фаол аёллардан бирига микрофон тутиб, уларнинг сайлов натижаларига муносабатини сўради.

Олтин қўллар қайтадими?

Фарҳод Иноғомбоев
Фарҳод Иноғомбоев

Тошкентлик генетик олима Лондонда Британия илм-фанига ҳисса қўшмоқда. Урганчлик жарроҳлар Африкада кўричак кесмоқда. Фарғоналик рассом Москвада халқаро санъат академиясини бошқармоқда.

Тюмень ва Сургутда ўзбек пайвандчилари ишламоқда. Мармар кесувчи ва меъмору муҳандислар Қозоғистон ва Россия бинокорлигини ривожлантирмоқда.

Ўз юртида кино ололмаган ўзбек киночиси Россия шарафи учун фильм суратга олиб, Венеция фестивалида қатнашди.

Булар ва бошқа юзлаб, минглаб ўзбекистонлик мутахассислар Ислом Каримов Ўзбекистонни бошқарган чорак аср давомида жуда мамлакатни тарк этган эди.

Бундан 15 йил олдин Ўзбекистонни тарк этган иқтисодчи Фарҳод Иноғомбоев шу кунларда АҚШ молиявий тизимининг чўққиси бўлган Нью-Йорк фонд биржасида ишламоқда.

Озодлик билан суҳбатда Иноғомбоев Ўзбекистонни тарк этган "олтин қўл" ва "олтин бошлар" Мирзиëев даврида мамлакатга қайтишига умид билдирди.

Фарҳод Иноғомбоев муносабати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк

Фаолиятига танаффус эълон қилинган "Бирдамлик" ҳаракатининг АҚШда истиқомат қиладиган раҳбари Баҳодир Чориев ҳам Мирзиëев таклиф қилса¸ Ўзбекистонга қайтишини айтган эди. Чориевга кўра¸ айни пайтда бундай таклиф изҳор қилинмаган:

Баҳодир Чориев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк

"Ойболта ушлаган одамга ишонмайман"

Германияда истиқомат қилаëтган журналист ва сиëсий фаол¸ "Бирлик халқ ҳаракати" партияси раҳбарларидан бири Анвар Усмонов 4 декабрь куни кўпчилик овоз билан Ўзбекистон президентлигига сайланган Мирзиëев ҳақида салбий фикрларни изҳор қилди.

Ўзбекистон Бош вазири бўлиб ишлаган пайтида Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан ташкил этилган “Ойболта” гуруҳлари туманларда қарздор фермерларнинг мол-мулкини мусодара қилганлигини ҳали ҳеч ким унутмади¸ дейди Мирзиëевни яхши танишини айтган Усмонов.

Анвар Усмон муносабати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк

Диндорларни озод қилмади

Муваққат президент лавозимининг 88 кунида Ўзбекистонда диний мотивлар билан қамалганлар оилалари устидан назорат кучайтирилгани кузатилди.

Шавкат Мирзиëевнинг октябрь ойида эълон қилган дастурида динни расмий Тошкент назаридан бошқача талқин қилганларга қарши кураш давом этиши таъкидланди.

Инсон ҳуқуқлари "Мемориал" маркази фаоли¸ тошкентлик муслима Мўтабар Аҳмедова Мирзиëев сайланганига салбий фикр билдирди:

Мўътабар Аҳмедова муносабати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:58 0:00
Бевосита линк

"Ҳукмдор доимо халққига мос бўлади"

Муҳаммад Солиҳ
Муҳаммад Солиҳ

Ўз тарафдорларини бу сайловни бойкот қилишга чақирган Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери¸ Ўзбекистон Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон президенти лавозимига Шавкат Мирзиëевнинг сайланганига муносабат билдирар экан, сўзини “ҳайрли бўлсин”, дея бошлади.

Бундан олдин Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги сайловларни “сайлов” номи остида натижаси олдиндан маълум бўлган бир сиёсий фирибгарлик дея баҳолаймиз", дея баëнот берган эди.

Муҳаммад Солиҳ муносабати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG