Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:42

Сайлов куни Ўзбекистон ўз чегарасини қирғизистонликлар учун ёпди


Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасининг Ўш шаҳри четидаги Дўстлик назорат-ўтказиш маскани
Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасининг Ўш шаҳри четидаги Дўстлик назорат-ўтказиш маскани

Сўнгги бир неча кундан буён маҳаллий матбуотда Ўзбекистон чегараси ёпилмаслиги тўғрисида тарқалган маълумот қисман ёлғон бўлиб чиқди. Ўзбекистон матбуоти, расмийларга таянган ҳолда, президент сайлови куни Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегараси ёпилмаслиги тўғрисида ҳабар тарқатганди. Бугун Озодлик мухбири Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасининг Ўш шаҳри четидаги Дўстлик назорат-ўтказиш масканига борди ва чегарадан қирғизистонликлар Ўзбекистонга ўтказилмаётганига гувоҳ бўлди.

Озодлик мухбири Дўстликка Ўзбекистон вақти билан соат ўн бирларда борди. Одатда бу вақтда чегарадан ўтиш учун бир неча ўн одам навбат кутаётган бўлар эди.

Бугун эса чегарадан ўтишни истаганлар деярли йўқ. Чегара ёнида бир аёл Қирғизистон паспортини кўтариб, Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлиб турди. Бироқ қирғиз чегарачиси унга чегара қирғизистонликлар учун чегара бугун ёпиқлигини айтиб эртага келишни маслаҳат берди.

Қирғиз чегарачисининг Озодлик мухбирига айтишича, 4 декабрь куни чегара фақат учинчи давлат фуқаролари ва ватанига қайтиб кетаётган ўзбекистонликлар учунгина очиқ. Қирғизистон фуқаролари эса бугун чегарадан ўтказилмаяпти.

Маълумотларга қараганда, 1, 2, 3 декабрь кунлари қирғизистонликлар Ўзбекистонга ўтказилган.

Хабарларга қараганда, 30 ноябрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови жараёнини ёритиш бўйича Elections.uz-2016 пресс-клубида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Музраф Икромов журналистларнинг Ўзбекистонга 4 декабрь куни кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилиши хусусидаги миш-мишлар юзасидан саволига бундай жавоб берган эди:

“Ортиқча шов-шувлар учун ҳеч қандай асос йўқ. 4 декабрь куни мамлакатимиз ҳудудида жамоат транспортининг барча турлари одатдаги тартибда ишлайди. Ўзбекистонга кириш ва чиқишда ҳам ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган”.

XS
SM
MD
LG