Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:38

АҚШ Самандар Қўқоновнинг озод этилишини олқишлади


Америка Қўшма Штатлари парламент собиқ аъзоси ва ишбилармон Самандор Қўқонов 24 йилдан сўнг озод этилганини олқишлайди.

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси эълон қилган баёнотда таъкидланади.

"Биз, шунингдек, 2016 йил октябрь ойида инсон ҳуқуқлари фаоли ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти бўлими раҳбари Бобомурод Раззоқовнинг озодликка чиққанини олқишлаймиз. Биз жаноб Қўқонов ҳамда жаноб Раззоқовнинг озод этилишига ижобий қадамлар деб қараймиз ва Ўзбекистон ҳукуматини маҳбусларни келгусида ҳам озод этиш учун давомий равишда амнистия қўллашга чақирамиз", дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

72 ёшли Самандар Қўқонов Ўзбекистон қамоқхонасида 23 йил 4 ой ўтирганидан сўнг пайшанба куни озод этилди. У 2016 йил октябрида озод этилиши лозим эди.

Бироқ яқинлари 7 октябрда Самандар Қўқонов устидан маҳкама бўлиб ўтгани ва қамоқ жазосига яна 3 йил қўшиб берилгани ҳақида мактуб олганлар.

Тошкент вилоятидаги Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонаси собиқ раҳбари, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида қўлга олинган, унинг уйига вертолётда қуролли аскарлар ташланган эди.

Самандар Қўқоновни маҳкама давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганди.

XS
SM
MD
LG