Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:59

Мирзиëев Ўзбекистон ташқи сиёсатини Россия таъсирига туширдими?


Ўзбекистоннинг БМТда Қрим масаласи бўйича Россия билан бир хил тарзда овоз бергани Ўзбекистон ташқи сиёсати ўзгарганидан далолатми? Ислом Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ташқи сиёсати Россия таъсирига тушдими? Россия матбуоти ëзгани каби Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев"Россия манфаатлари" гаровими?

Бу саволларни Озодликнинг Қурултой эшитиришида муҳокама қилдик.

Қурултой иштирокчиси¸ собиқ давлат мулозими Анвар Ҳусаиновга кўра¸ БМТнинг ижтимоий ва гуманитар масалалари бўйича қўмитаси қабул қилган қарорга Ўзбекистон Россия билан биргаликда қарши овоз бергани¸ хавотирли сигнал.

Қурултой қатнашчилари фикрига кўра¸Ўзбекистоннинг Қрим масаласи бўйича очиқдан-очиқ Россия томонини олиши Ислом Каримов ҳаётлиги вақтида кузатилмаган янги ҳодиса.

Таҳлилчи Анвар Назир дастурда сўз олиб “ташқи сиёсатда Россияга ён босиш президентлик учун курашда асосий даъвогар бўлган Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси эмас¸ балки МХХ раиси Рустам Иноятовнинг гилам орти ўйинлари ҳосиласидир”

Мирзиëев Ўзбекистон ташқи сиёсатини Россия таъсирига туширдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:49:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG