Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:25

Ўзбекистон БМТнинг Қримда инсон ҳуқуқлари бўйича резолюциясига қарши овоз берди


Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни ярим оролга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюцияга қарши овоз берди.

Ҳужжатни 73 мамлакат, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва ЕИ мамлакатлари маъқуллади.

23 давлат, жумладан Арманистон, Белоруссия, Венесуэла, Хитой, КХДР, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Россия, Сербия, Сурия ва Ўзбекистон резолюцияга қарши овоз берди.

76 мамлакат, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бетараф қолди.

Украина таклиф этган 4 саҳифали ҳужжатда, "Қрим аҳолисига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, уларнинг камситилаётгани", хусусан "қрим-татарлар, украинлар ҳамда бошқа этник ва диний гуруҳлар аъзолари таъқибларга учраётгани" айтилади.

Унда, шунингдек, Россия ҳукуматини "Қрим аҳолисига нисбатан барча таҳқирловчи ҳолатлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига барҳам бериш бўйича зудлик билан чоралар кўриш"га чақирувчи ҳамда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кузатиш бўйича халқаро миссияларга рухсат бериш"га ундовчи бандлар мавжуд.

Ўзбекистонни қарши овозига қарамай мазкур резолюция БМТ қўмитасида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG