Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:52

Шоир Абдулла Орипов "Чиғатой" қабристонига дафн этилади (ВИДЕО)


АҚШнинг Техас штати, Ҳьюстон шаҳрида 5 ноябрь куни 75 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов жасади¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Нью-Йоркдан учадиган самолёт бортида 8 ноябрь куни Москвага етказилади.

Бу ҳақда ўзининг ишончли манбаларига таяниб Озодликка хабар қилган мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, шоирнинг майити Москвадан Тошкентга Ўзбекистон ҳукумати ажратадиган махсус самолётда олиб келинади ва "Чиғатой" қабристонига дафн этилади.

Абрураҳмон Ташанов билан 7 ноябрь кунги суҳбат.

А. Ташанов: Абдулла Орипов 9 ноябрда дафн этилиши кутилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 ноябрь куни тарқатган хабардан англашилича, Ўзбекистон давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади. Абдулла Орипов 75 ёшида 5 ноябрь куни эрталаб Қўшма Штатларнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларда қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда эди.

Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасига Абдулла Ориповни ватанига келтиришни ташкиллаштиришда “барча зарур чораларни” кўришга кўрсатма берган.

Тошкентда тайёргарлик

“Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди,” дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Тошкентда Абдулла Орипов дафн маросимига тайëргарлик кўрилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

Айни пайтда Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистонда Абдулла Ориповни дафн этишга тайёргарлик ишлари "қизғин" олиб борилмоқда.

"Тошкент - Чирчиқ йўлининг Дўрмон ижод уйи ва Абдулла Орипов хонадонига борувчи қисмида йўллар таъмирланиб, деворлар оқланмоқда. Йўл четлари тозаланиб, дарвозалар бўяляпти. Бу ерга эрталаб Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчининг Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармухамедов, Давлат маслахатчиси Хайриддин Султонов, Тошкент вилояти хокими Содиқов, Қибрай тумани ҳокими Муҳамедовлар келишган," деди Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбатда.

Абдураҳмон Ташанов марҳум шоир хонадонига "ҳозирданоқ одамлар фотиҳага келишмоқда," деб айтди.

А. Ташанов: Ҳукумат Абдулла Ориповни дафн қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:28 0:00
Бевосита линк

Мадҳия муаллифи, халқ шоири

Абдулла Орипов Қўшма Штатларда қизининг уйида меҳмонда эди
Абдулла Орипов Қўшма Штатларда қизининг уйида меҳмонда эди

Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов 1941 йил Қашқадарё вилояти Косон туманида таваллуд топди.

1965 йилдан вафот этгунига қадар Абдулла Ориповнинг ўнлаб шеърий китоблари Ўзбекистонда нашр этилди.

Адабий мунаққидларнинг эътироф этишича, Абдулла Орипов замонавий ўзбек шеъриятининг энг машҳур намояндаси ҳисобланади.

У Совет даврида ҳам, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида ҳукумат ва халқ томонидан ардоқланди.

Аммо Абдулла Орипов ўтган йил Озодлик билан суҳбатда шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилганидан шикоят қилганди.

Унинг саломатлиги сўнгги йилларда ёмонлашди ва охирги икки йил асосан Қўшма Штатларда даволанаётган эди.

XS
SM
MD
LG