Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:39

Ўзбекистонга иккинчи Dreamliner учоғи олиб келинди


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати сотиб олган иккинчи Boeing-787 Dreamliner учоғи бугун Тошкентга келтирилди.

АҚШнинг Сиетл шаҳридан парвоз қилган самолёт бугун тонгда "Тошкент" аэропортига қўнди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 31 август куни иккита Boeing-787 Dreamliner самолётининг биринчисини қабул қилиб олганди.

Ўтган вақт ичида самолёт Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига ички парвозларни, шунингдек, Олмаота ва Дубай шаҳарларига халқаро парвозларни амалга оширди.

Янги учоқ узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилиши ҳамда Тошкент—Нью-Йорк йўналиши бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш учун қўлланилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG