Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:33

Аҳмад хожи Хоразмий: Мирзиёев даврида одамлар ёруғликни кўряпти...


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилашни бекор қилувчи фармонни имзолади.

Мирзиёев, шунингдек, жойларда "одамларнинг дарду ташвишлари билан ҳеч бир мутасадди раҳбар астойдил шуғулланмаётгани" ва аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончи қолмаганини таъкидлади.

Айни пайтда айрим ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан ёнига ишга олишни сўраб, унинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.

Бугунги ОзодНазар эштиришида Британияда яшаётган ўзбекистонлик собиқ давлат мулозими Аҳмад хожи Хоразмий бу ҳақда фикр билдирар экан “Мирзиёев даврида одамлар ёруғликни кўрди, шунга талпиняпти, Каримов даврида яксон этилган эркинлик, адолатнинг қарор топишига умид қиляпти”, - дея жавоб қилди.

Аҳмад хожи Хоразмий билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG