Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:43

Россиянинг қатор минтақаларида мигрантлар учун патент нархи ошади


2017 йилдан бошлаб Россиянинг Сахалин ва Тюмен вилоятларида чет элликлар учун ишга рухсатнома - патент нархи ошади.

Тюмен вилоятида ойлик патент нархи 4 минг 138 рублдан 5 минг 100 рублга, Сахалин вилоятида эса 3 минг 179 рубдан 3 минг 633 рублга қимматлашди.

Расмийлар чет элликлар учун патент нархининг оширилгани, минтақада ўртача ойлик миқдорининг кўпайгани билан изоҳлашган.

Тюмен вилояти расмийларига кўра, 2017 йилда меҳнат муҳожирлари учун патент нархини ошириш билан маҳаллий бюджет қўшимча 70 миллион рубл (тақрибан 111 000 доллар) қўшимча даромад олади.

Келгуси йилда маҳаллий ҳукумат Тюмен вилоятида 16 минг хориж ватандошига патент беришни режалаштирган.

Тюмен шаҳридаги қурилиш иншоотларидан бирида ишлаётган ўзбекистонлик Жалолидиннинг Озодликка айтишича, патент нархининг ошгани ноқонуний муҳожирлар миқдорини янада кўпайтиради:

- Ўзбекистонликлардан, асосан, яхши маош тўланадиган ишларда ишлаётганлар патент олиб ишлашади. Мен билган аксар мигрантлар патент олмай қўйишди. Чунки амалдорлар чет эллик фуқаро ишлашини осонлаштириш ўрнига кундан-кунга қийинлаштирмоқда. Уларнинг ишлашлари учун бошқа имконият берилмаяпти. Патент арзонроқ бўлганда, кўпчилик қонуний ишлаб юрган бўларди. Мени танишларимдан ўткан йил патент олганларнинг кўпчилиги, бу йил патент олишмади. Чунки бир сезонда ишлаб кетаётганлар патент расмийлаштирб ишлашлари учун ўрта ҳисобда 50 мингдан то 60 минг рублга қадар пул тўлашларига тўғри келади, - деди Тюменда ишлаётган ўзбекистонлик Жамшед.

Россия расмийлари патент тартиби, бюджетга мўмай даромад бериши билан бирга маҳалий аҳоли иш ўринларини ҳимоя этиш ҳамда меҳнат муҳожирлари оқимини назорат қилишга ҳам имконият яратишини таъкидлашади.

Тюмен ва Сахалин вилоятларидан фарқли ўлароқ, мигрантлар энг кўп яшайдиган - пойтахт Москва, Москва вилояти ва Санкт-Петербургда, расмийларга кўра, келгуси йилда патент нархи ўзгармайди.

Пойтахт бюджетига меҳнат муҳожирлари патент тўловидан тушаётган фойда миқдори, расмийлар ҳисоб-китоби бўйича, 2016 йилнинг биринчи ярмида 6,8 миллиард рублни (тахминан 104,6 млн. доллар) ташкил этган.

Ушбу кўрсатгич пойтахт бюджетига нефть ширкатларидан келадиган даромаддан қарийб икки ярим баравар кўпдир.

Расмий маълумотларга кўра, Москва бюджетига меҳнат муҳожирлардан тушган фоиданинг қарийб ярими ўзбекистонликлар тўлаган солиқ ҳисобига қўлга киритилган.

2016 йилнинг биринчи ярмида Россиядаги меҳнат муҳожирлари иш рухсатномаси (патент) олиш учун давлат юбджетига 330 миллион доллар тўлаган.

Ушбу рақам ўтган йилнинг айни шу даврига қараганда икки баравар кўпдир.

XS
SM
MD
LG