Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:50

PaxtaGram: Мирзиёев учун терилган пахта чаноқларга қайта илинмоқда


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGramга Telegram орқали ёзинг ва Instagramда томоша қилинг :)

Озодлик муштарийси қуйидаги мактуб орқали Шавкат Мирзиёевга пахта масаласида мурожаат қилади:

“Ҳурматли Шавкат Мирзиёев,

Мен бугун Андижон-Наманган йўналишидаги асосий магистралдан сафар қилдим. Фарғоналиклар сизнинг ташрифингиз арафасида бир ҳафтадан бери тайёргарлик кўрмоқда. Минглаб одамлар терилган пахтани қайтиб чаноқларга илмоқда. Ғўза баргини эса узмоқда. Ахир, ўрнига терилмаган пахтани терса яхшимасми?

Шавкат ака бу кўзбўямачилик эканини биладику аҳир. Минглаб ҳашарчиларни бекорга ишлатиб нима кераги бор? Ҳаво ҳам айнимоқда. 90 миллионлик шийпон ҳам қурилди. Бунақасидан яна бошқа қуришмоқда. Шунча одамнинг бекор кетган пули ва меҳнати. Жуда ачинарлик. Ёки тез келиб кетсалар тонналаб пахта ёмғирга қолмай хирмонга тушармиди”.

XS
SM
MD
LG