Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:20

Ўзбекистон Андижонда Қирғизистон делегациясини қучоқ очиб кутиб олди


Қирғизистон делегациясини кутиб олиш арафаси.
Қирғизистон делегациясини кутиб олиш арафаси.

Кейинги ўн йилда биринчи марта Қирғизистон раҳбарлари, маданият, санъат ва спорт арбобларидан иборат 130 кишилик делегация Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Расмий Тошкент таклифи билан Андижонга борган қирғиз делегациясини Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги мезбонлар кутиб олди.

Қирғиз делегациясига эса Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммедкалий Абулгазиев раҳбарлик қилди.

Хабарларда Андижондаги учрашув Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилгани айтилмоқда.

Қирғизистондан борган делегация аввал “Бобур ва дунё” музейи, Андижон давлат университети қирғиз филология факультетига ташриф қилди. Сўнгра меҳмонлар Андижон шаҳридаги "Дўстлик уйи”да қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашди ва меҳмон қилинди.

Ўзбекистон Андижонда Қирғизистон делегациясини қучоқ очиб кутиб олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:13 0:00

Бундан ташқари меҳмонлар Андижон темир йўл бекати хамда General Motors Uzbekistan автомобил заводини ҳам бориб кўрдилар.

Учрашув сўнгида икки давлат расмийлари ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича меморандумни имзолади.

- Бугунги кунда 1,5 минг километрлик умумий чегарага эга бўлган ўзбек ва қирғиз халқи илиқ қўшничилик муносабатларини кутаётганини биламиз. Лекин биз бир қатор муаммоларга эгамиз ва биз буни яширишни ҳам хоҳламаймиз. Бу муаммоларни ҳал қилишда бизга губернаторларимиз, ҳуқуқ -тартибот органлари ёрдам бериши мумкин. Мен яна бир бор сиз ва сизнинг делегациянгизга бугунги ташриф доирасида“Ўзаро тушуниш тўғрисида”ги меморандумни имзолаш имконияти пайдо бўлгани учун миннатдорчилик билдираман, - деди Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов.

Ўзбекистонга борган қирғиз делегацияси таркибида бўлган Ўш шаҳар ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Абдурашид Хўжаев учрашувда иккки мамлакат ўртасидаги чегаралар очилиши тўғрисида ҳам сўз бўлганини айтди:

-Меморандум имзоланиши сиёсий нарса бўлди. Бизга кўпроқ Ўзбекистон ютуқларини кўрсатишди. Биз ҳам уларнинг ютуқларини кўриб, гувоҳ бўлиб келдик. Чегара очилиши тўғрисида гап бўлди. “Албатта чегара очилади”, дейишди. Маслаҳат қилишади. “Чегарани яқин кунларда очиб юборамиз”, деган гаплар бўлди.

Озодлик: Айнан ким айтди бу гапни?

-Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов гапирди,- деди Абдурашид Хўжаев.

Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммедкалий Абулгазиев сафар таасуротлари билан ўроқлашар экан, мана буларни айтди:

-Биз икки давлат ўртасида долзарб бўлиб турган масалалар, жумладан,халқимизни ўйлантириб турган муаммолар, икки томон ўртасидаги тушунмовчиликларни қандай бартараф этиш тўғрисида очиқчасига гаплашиб олдик.Ўзбекистоннинг бу қадами ўзбек халқи бизнинг биродаримиз эканини исботлаб турибди. Бундан буён иқтисодий ва маданий муносабатларимиз жонланиши аниқ бўлиб қолди, -деди Муҳаммедкалий Абулгазиев.

XS
SM
MD
LG