Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:33

Тошкентда ойлик йўл чипталари метро учун ҳам ишлайдиган бўлди


Тошкент метроси
Тошкент метроси

29 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги жамоат транспорти учун ойлик йўл чипталари метро учун ҳам ишлай бошлади.

“Тошшаҳартрансхизмат” ширкатининг ойлик чипталар сотиш бўлими бошлиғи Ақида Мирзабоеванинг Озодликка айтишича¸ шаҳар ҳокимлиги қарори билан 29 сентябрдан бошлаб метрода ойлик чипта билан юриш мумкин:

- Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 29 сентябрдан бошлаб янги ойлик йўл чипталари хизмат доирасига метро ҳам киритилди. Бундан метро тизими молиявий фойда кўради¸ деди мулозима.

Суҳбатдошга кўра¸ барча транспорт воситаларини қамраган ойлик чипта нархи 166 минг сўм¸ ўқувчи ва ногиронлар учун 84 минг сўм қилиб белгиланган.

- Бу чипталар бугундан бошлаб метро кираверишидаги кассаларда сотилмоқда, деди Ақида Мирзабоева.

Тошкенлик 19 яшар талаба Дилшод Нишонқуловнинг айтишича ўқув даргоҳлари метро йўналишида жойлашгани боис, ойлик чипталарнинг метрога ҳам ишлай бошлаши талаба ва ўқувчилар учун жуда муҳим қулайлик бўлади.

2006 йил мартдан бошлаб Тошкентда ойлик чипталари метрода ишлаши бекор қилинган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ “2006 йилда Тошкент метросида ойлик чипта бекор қилиниши ўша пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëев буйруғи билан амалга оширилган”.

- Нақд пул тушумини кўпайтириш бўйича қарор доирасида ойлик чипталарни метрога ишлатмаслик ғояси Мирзиëевдан чиққан эди. Одамлар ўшанда Бош вазирдан норози бўлган эди. Бош вазирликнинг илк йилларида қилган янгиликларидан бири шу бўлган эди. Яъни Бош вазир лавозимига келгач, қилган илк "яхшиликлари"дан бири шу эди. Энди халққа ёқиш учун пиар-акция тариқасида отмен қиляпти¸ дейди манба.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев метронинг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишларини якунлаш тўғрисида кўрсатма берган эди.

XS
SM
MD
LG