Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:50

Мурод Жўраев бўлажак президентга ислоҳот ўтказиш таклифи билан чиқди


Умрининг 21 йилини панжаралар ортида ўтказган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, Мурборак шаҳрининг собиқ ҳокими Мурод Жўраев Ўзбекистоннинг бўлажак президентига иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди.

Озодлик электрон почтасига келиб тушган мактубда Мурод Жўраев ўз назарида ўта муҳим деб билинган сиёсий ва иқтисодий муаммоларга тўққизта конкрет ечим йўлини илгари суради.

Жумладан, Мурод Жўраевнинг ишонишича, сиёсий мухолиф партиялар фаолиятига изн берилиши, вазирликлар сони қисқариши, даромад декларацияси тўғрисидаги қонун қабул қилиниши, ерга эгалик тури ўзгариши лозим.

63 яшар Мурод Жўраев 1994 йилда ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланиб, ҳибсга олинган ва мол-мулки мусодара этилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

OZOD-VIDEO: Сиëсий маҳкум Мурод Жўраев озодликка чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:38 0:00

У ўтган йил ноябрь ойида, АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Самарқандда Ислом Каримов билан учрашувидан ўн кун ўтиб¸ озод этилди.

Мурод Жўраев халқаро ҳуқуқ ташкилотлари томонидан Ўзбекистон қамоғида энг узоқ қолаëтган сиёсий маҳбус деб эътироф этилган.

Мурод Жўраев Озод этилишидан 10 ойдан кўпроқ вақт ўтиб илк бор Озодлик билан суҳбатлашди.

Озодлик дастлаб ундан нима учун айнан ҳозир Ўзбекистонда ислоҳот ўтказиш таклифи билан чиққанини сўради.

Мурод Жўраев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG