Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:54

"Каримов қўшни давлатларга дўст ҳам, душман ҳам бўлмаган тушунарсиз сиёсат олиб борди"


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Тошкентда ўтган ШҲТ саммити доирасида учрашмоқда.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Тошкентда ўтган ШҲТ саммити доирасида учрашмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги тўғрисидаги хабарлар қирғиз матбуотида ҳар куни бир неча марталаб пайдо бўлаётган шу кунларда қирғизистонлик сиёсатчилар ўзбек президенти олиб борган сиёсат ва унинг шахсига нисбатан муносабатларни ҳам билдирмоқда.

"Каримов қўшни давлатларга дўст ҳам, душман ҳам бўлмаган тушунарсиз сиёсат олиб борди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

Қирғизистонда Ўзбекистоннни чорак аср асрдан кўпроқ башқариб келган Ислом Каримовга нисбатан турлича муносабат билдирилмоқда.

“Ата Мекен” партияси раиси, парламент депутати Ўмурбек Текебаев Ислом Каримовни қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни ўрната олмаган президент сифатида талқин қилади:

​- Ислом Каримов қўшни давлатлар билан ё дўст, ё душман бўлмаган тушунарсиз бир муносабатларни ўрнатди. Бунинг оқибатида чегара ва бошқа масалалар бўйича мунтазам жанжалли вазиятлар юзага келди. У изоляция сиёсатини олиб борди, десак бўлади. Ўз қобиғига ўзи ўралиб, қўшнилар билан муносабатларни яхшиламади. Минтақавий даражада интеграциялашув жараёни лидерлигини Каримов шубҳасиз равишда Қозоғистон президенти Назарбоевга олдириб юборди.Бу ҳолатни у ўзининг шахсий мағлубияти сифатида қабул қилиб, шахсий арази туфайли кўп минтақавий жараёнларга аралашмасдан, ўзини четга олиб турди, -деди Ўмурбек Текебаев.

Ислом Каримов ҳақида “Ўзбекистон президенти диктатор бўлишга қарамай, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириб, 30 миллиондан ортиқ аҳолиси бор давлатда барқарорликни сақлаб турди”, деб фикр билдирувчилар ҳам бор. Улардан бири Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Амангелди Муралиевдир.

Муралиев 1999-2000 йилларда Бош вазир сифатида Ислом Каримов билан халқаро ва икки томонлама учрашувларда мулоқот қилиб турган. Унга кўра, мустақилликнинг дастлабки беш йилида Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари жуда дўстона ва самиймий бўлган. Беш йилдан сўнг эса алоқлар ёмонлаша бошлаган.

- Акаев президент бўлиб турганида Ўзбекистон билан дастлабки беш йилда муносабатлар жуда илиқ бўлган, кейин совиб кетган. Чунки Каримов билан тил топишиш, бирон нарса устида муросага келиш жуда қийин эди. Асосан ГЭСларни қуриш, сув бўлиштириш ва чегара масалаларида Ўзбекистон билан зиддиятлар юзага келди. Бу масалаларни дипломатия йўли билан ҳал қилиш лозим эди. Лекин ўша пайтда бизнинг дипломатиямиз жуда заиф даражада эди, -деди Амангелди Муралиев.

Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон-Қирғизистон алоқаларини кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар деярли йўқ бўлиб қолди. Ўзбекистон жорий йил мартида баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар, август ойида эса Унгартепа ҳудудига милиция десантини киритгани ортидан бу муносабатлар янада совуқлашди.

Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бу даражада совуқлашувида фақат Ислом Каримовни айблаш нотўғри бўлар эди, деб фикр билдирди.

-Каримов нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲда ҳам катта таъсир кучига эга бўлган президентлардан бири. Уни миллий манфаатни бошқа манфаатлардан баландроқ қўйган сиёсатчи сифатида баҳолайман. Каримовни у ёки бу вазият учун айбдор қилиш нотўғри бўлар эди. Ўзбекистон билан муносабатларимиз ёмонлашувида Қирғизистон йўл қўйган хатолар ҳам бор, -деди Аликбек Жекшенкулов.

Қирғизистонлшик таниқли сиёсатчи Равшан Жээнбеков эса Каримов Ўзбекистонда ёпиқ жамиятни шакллантирди, шунинг учун ундан кейин келадиган президент ҳам мана шу сиёсатни давом эттиради, деб ҳисоблайди:

-Ўзбекистон жуда ёпиқ мамлакат, ёпиқ жамият бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Каримовдан кейин ҳокимиятга бошқа одам келган тақдирда ҳам системада демократик ўзгаришлар бўлади, жамият ҳукумат бошқарувида бевосита ва билвосита фаол иштирок этади, деб айтиш қийин. Каримов шакллантириб кетган тузим қолаверади ва мана шу тузимни қўллаган одам унинг ўрнига келади, - деди Равшан Жээнбеков.

XS
SM
MD
LG