Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:32

“Аҳмадбойнинг қамалиши Тошкентда гўшт қимматлашига сабаб бўлди”


Расмийларга кўра¸ пойтахт бозорларида сотилаëтган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати хавотирга асос бермайди.
Расмийларга кўра¸ пойтахт бозорларида сотилаëтган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати хавотирга асос бермайди.

Тошкент вилоятига туташ Жанубий Қозоғистонда чорва моллари орасида куйдирги касали тарқаши ва касалликнинг одамларга юқиши ортидан Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатлардан гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиб олишни чеклади¸ бу маҳсулотлар устидан назоратни кучайтирди. Озодлик манбаларига кўра¸ бундай назорат ортидан пойтахтда махсус лицензиясиз ишлаб келган кушхоналар ëпилган¸ гўшт нархи 2000 сўмгача қимматлаган.

“Ваҳимага асос йўқ!”

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази расмийси Озодлик билан суҳбатда¸ пойтахтда ўрнатилган стандартларга мос бўлмаган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилмаëтгани¸ вазиятнинг мутлақ назоратда эканини билдирди:

- Қўшни мамлакатларда куйдирги тарқаши билан биз улардан гўшт ва гўшт маҳсулотлари олишни тўхтатдик. Ички бозор яхши ҳимояланган¸ ўзимизнинг моллардан куйдирги чиққани йўқ. Бугун бозорда сотилаëтган гўштлар¸ колбаса ва сосискалар ҳаммаси текширилган¸ ваҳимага ҳеч қанақа асос йўқ. Бир-иккита ахмоқнинг “куйдирги тарқапти¸ Тошкентда одамларга юқипти” деган гапи билан сал ваҳима бўлганди¸ ҳозир ҳаммаси жойида¸ деди марказнинг ўзини таништирмаган ходими.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, давлат бош санитария врачи Саидмурод Саидалиев ўтган ҳафта маҳаллий матбуотга юқумли касалликлар қайд этилган давлатлар¸ асосан¸ Қозоғистондан рухсатномасиз олиб келинган декоратив қушлар, тухум, гўшт-сут ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши тақиқланганини билдирган эди.

Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қарори билан куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма касалликлари тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон чегара ҳудудларида фаолият юритаётган санитария назорати пунктларида четдан кириб келаётганларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам йўлга қўйилди.

“Хавотирли ҳолатлар ҳам бор”

Айни пайтда¸ ушбу марказнинг ўз шахси сир қолишини сўраган ходими¸ пойтахтнинг Чилонзор ва Олмазор туманларида бир-биридан алоҳида икки шубҳали бемор касалхонага ëтқизилгани ва мутахассислар касаллик кечиши куйдирги симптомларига ўхшашини айтганини билдирди.

“Чилонзордаги ҳолатда¸ лаборотория анализлари негатив чиқди¸ яъни куйдирги эмас экан. Олмазордаги ҳали ҳам аниқ эмас. Лекин куйдирги эҳтимоли боис¸ ҳозир назорат кучайган. Биз одамларга фақат СЭС печати бор гўшт олишни тавсия қилаяпмиз¸ дейди санитар-эпидемиологик марказ мутахассиси.

Хусусий кушхоналар ëпилди

Озодлик гаплашган оддий тошкентликлар¸ кейинги бир ой ичида фақат нақд пулга ҳеч қандай муҳрсиз гўшт сотувчи хусусий кушхоналар ëпилганига гувоҳ бўлганликларини айтдилар:

- Шаҳарда иккита-учта кушхона бор эди. Уларга вилоятлардан¸ балки қўшни Қозоғистонданми мол¸ қўй олиб келишарди¸ улар клиентга қараб¸ сўярди ва сразу нақд пулга сотарди. Тахминимча¸ уларда ҳеч қанақа расмий сертификат бўлмаган. Шуни сўй¸ десангиз¸ сўярди¸ сразу олардингиз¸СЭС назорати деган нарса йўқ эди. Ҳозир шулар ишламаяпти¸ дейди Озодлик суҳбатлашган тошкентлик мижозлардан бири.

Озодликка маълум бўлишича¸ бугунга келиб Тошкентдаги бозор расталари ва супермаркетларда гўшт маҳсулотлари тақчиллиги кўзга ташланмайди¸ аммо нархлар ўтган ойга нисбатан 1500-2000 сўмга қимматлаган.

“Гўшт қимматлашига Аҳмадбойнинг қамалгани сабаб”

“Бу қимматлаш сабабини оддий одамлар Аҳмадбой билан боғлаяпти. Айтишларича¸ одамлар Аҳмадбойга кунига ўнлаб¸ ҳатто юзлаб молини олиб бориб топшираркан. Аҳмадбой уларни пулга чақиб¸ келишувини қилганидан кейин¸ бу молларнинг кўпини сўйиб¸ бозорга чиқараркан. Ҳозир ана шу гўшт тортилиб қолган ва гўшт қимматлаган¸ дейишаяпти. Қозоғистондан мол келиши тўхтатилгани қанчалик таъсир қилганини билмадим¸ дейди Озодлик суҳбатлашган тошкентликлардан яна бири.

Озодлик ихтиëрида молиявий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг Ўзбекистон пойтахтидаги бозор нархларига таъсир ўтказиш даражасидаги кўп тармоқли чорвачилик билан шуғулланганига оид маълумот йўқ.

Айни пайтда¸ асли қассоб бўлган Аҳмад Турсунбоевга республиканинг тўрт томони¸ ҳатто қўшни Қозоғистон ўз чорва молларини берувчилар сонининг ўн мингларда бўлгани айтилади.

Ҳозирча Озодлик ихтиëрида кредиторлар Аҳмад Турсунбоевга топширган чорва молларининг қаерда экани¸ уларга нима бўлганига оид аниқ маълумот йўқ..

XS
SM
MD
LG