Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:54

Тошкентда вақтинчалик прописка очилди


Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти
Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

Тошкент шаҳри ва вилоятига ватандошларни вақтинча рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилди.

Бу тартиб Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг "фуқароларии Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига асосан ўзгартирилди.

Янги тартибга кўра, паспорт бўлимига ҳужжат топширган шахслардан уни прописка қилиш ҳақида иш жойидан илтимоснома талаб қилинмайди.

Вақтинча прописка учун ижара шартномаси, уй-жой мулкдорлар ширкатининг розилиги ва яна бир қатор ҳужжатлар талаб қилинади.

Расмийларга кўра, вақтинчалик прописка қилиш бирмунча енгиллаштирилган.

XS
SM
MD
LG