Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:51

Истанбулдаги худкуш ҳужумчилар ўзбек, қирғиз ва россиялик бўлган


Milliyet газетаси худкуш ҳужумчиларнинг портлашдан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратларини ҳам эълон қилди.
Milliyet газетаси худкуш ҳужумчиларнинг портлашдан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратларини ҳам эълон қилди.

Қирқдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 28 июнь кунги Истанбул халқаро аэропортидаги террор ҳужумини уюштирган худкуш ҳужумчининг бири Ўзбекистон ватандоши, қолган икки нафари эса Россия ва Қирғизистон ватандоши бўлган. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги пайшанба куни маълум қилди. Турк матбуотида худкуш ҳужумчиларнинг портлашлардан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратлари ҳам эълон қилинди.

Туркияда чиқадиган Hurriyet нашрига кўра, худкуш ҳужумчилар аэропортга таксида келишган.

Уларни белида худкушлик белбоғи, сумкаларида Калашников автоматлари бўлган.

Ҳужумчилар белида худкушлик камари борлигини билинтирмаслик учун иссиқ ҳаво бўлишига қарамай эгнига қалин камзул кийиб олишган эди.

Уч ҳужумчи Отатурк аэропортининг кираверишига яқинлашгач ташқарида ваҳима яратиш учун дастлаб автоматлардан ўқ узишида.

Икки ҳужумчи ғалағовурдан фойдаланиб аэропорт ичига кириб ўзларини портлатиб юборишади.

Учинчи ҳужумчи белидаги портлатгични ташқарида ҳаракатга келтиради.

Европанинг учинчи йирик ҳаво бандаргоҳи саналган Истанбулнинг Отатурк аэропортидаги террор ҳужумларида 42 одам нобуд бўлди, 240дан ортиқ одам яраланди.

Ҳозирга қадар Қирғизистон расмийлари Истанбулдаги худкуш ҳужумчилардан бири қирғиз бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмади.

Ўзбекистон мулозимларидан эса бу борада бирон изоҳ олиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Худкуш ҳужумчилар белида ҳудкушлик белбоғи, сумкаларида Калашников автоматлари бўлган.
Худкуш ҳужумчилар белида ҳудкушлик белбоғи, сумкаларида Калашников автоматлари бўлган.

Туркияда чиқадиган Yeni Safak нашрига кўра, худкуш ҳужумчилар бир ой аввал Истанбулга келишган ва бир квартирани ижарага олиб яшашган.

Газетада ҳужумчиларнинг портлашдан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратлари ҳам эълон қилинди.

Уларнинг "Исломий давлат" террор гуруҳига мансублиги айтилмоқда.

Айни пайтда ҳужумчилар камида етти киши бўлгани, террорчилар гуруҳи Истанбулнинг учта жойида ҳужум уюштиришни режалаганликлари ҳақида ҳам хабарлар бор.

Истанбулдаги ҳибслар

Ҳозирда Туркия полицияси Истанбул ва Измир шаҳарларида 16та хонадонда рейдлар ўтказиб, уч нафари хорижлик бўлган 13 одамни террор ҳужумларига алоқадорликда гумонлаб, ҳибсга олган.

Ҳибсга олинган хорижликлар қайси давлат ватандошлари эканини полиция ҳануз очиқламади.

Истанбул аэропортидаги ҳужумда 42 одам, жумладан икки ўзбекистонлик нобуд бўлди.
Истанбул аэропортидаги ҳужумда 42 одам, жумладан икки ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Айни пайтда ҳужумчиларни аэропортга элтган такси ҳайдовчиси ҳам сўроққа чақиртирилган.

Ҳайдовчи сўроқ пайти мижозлари туркий бўлмаган ажнабий тилда гаплашгани ҳақда кўрсатма берган.

Турк матбуотида бундан аввал ҳудкуш ҳужумчиларнинг тожикистонлик бўлгани ҳақида тахминлар илгари сурилган эди.

Тожикистондан раддия

Туркияда чиқадиган Milliyet газетаси террорчилик ҳужумларини содир этган уч шахс тожик ватандоши бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларининг Истанбул ҳужумларига алоқадорлиги ҳақидаги иддаоларни рад қилиб чиқди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Milliyet газетасининг Истанбулдаги ҳужумларга тожик фуқаролари алоқадор экани ҳақидаги хабарини асоссиз деб атади.

Вазирликнинг ахборот хизмати бошлиғи Вафо Ниятбеков 30 июнь куни Озодлик радиосининг тожик хизмати билан суҳбатда Тожикистоннинг Бош консули мазкур масалади Истанбул хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан учрашгани ва учрашувлар пайти тожик фуқароларининг Отатурк аэропортидаги ҳужумга алоқадорлиги тасдиқланмаганини айтди.

Ҳужумчиларнинг бири россиялик

Yeni Safak нашри Туркия хавфсизлик идораларидаги манбасига асосланиб, террорчилардан бири чечен миллатига мансуб Россия фуқароси Аҳмад Чатаев экани ҳақда хабар қилди.

У ва яна икки шахс бир ой олдин Истанбулнинг Фатиҳ минтақаси Ҳорҳор маҳалласида бир квартирани бир йилга кирага олишган.

Уй эгасининг айтишича, уларда Россия паспорти бўлган.

Бошқа бир хабарда уларнинг Суриянинг Раққа вилоятидан ўтиб келгани айтилади.

Чатаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти санкциялар рўйхатида "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг етакчиларидан бири сифатида тилга олинади.

Ҳозирга қадар Истанбул аэропортидаги мазкур ҳужумлар оқибатида 42 одам ҳалок бўлгани, 240дан ортиқ одам яралангани билдирилди.

Шахси аниқланган мурдалар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Аброржон Устабоев ва Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

XS
SM
MD
LG