Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:36

BahsOnline: Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишидан кимга фойдаю кимга зарар?


BahsOnlineнинг бу галги эшиттиришида Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши қандай оқибатларга олиб келиши мунозара қилинди. Агар баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз, ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.

Британияда ўтган пайшанба куни ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 52 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берди.

1982 йилдан буён энг кўп сайловчи қатнашган референдумда Лондон, Шотландия ва Шимолий Ирландияда кўпчилик ЕИ таркибида қолишни ёқлаб чиққан бўлса, Англиянинг бошқа ҳудудлари ва Уэльсда кўпчилик ЕИдан чиқиш учун овоз берди.

BahsOnline: Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишидан кимга фойдаю кимга зарар?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:54 0:00
Бевосита линк

Референдум натижаларидан сўнг, сиёсатшунослар Британиянинг ЕИдан чиқишининг салбий ва ижобий оқибатлари ҳақида тортишмоқдалар.

Жумладан, Фейсбук ижтимоий тармоғида ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов референдум натижалари ўлароқ, энди Қироллик таркибида бўлган Шотландия ва Ирландия каби мамлакатларда сепаратизм кучайишини, бу мамлакатлар аҳолиси ҳам референдум ўтказиб, мустақил давлат бўлиш талабини қўйиши мумкинлигини башорат қилмоқда.

Ўзбекистонлик тадқиқотчи Икром Ёқубов эса, бундай фикрнинг нотўғри эканлигини, Буюк Британия ҳеч қачон бўлиниб кетмаслигини айтмоқда.

Биз, BahsOnlineнинг навбатдаги эшиттиришига ана шу икки тадқиқотчини таклиф қилдик.

Агар сиз баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз, ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.

Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713, билан боғланишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG