Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Фарғоналик ҳоким фермернинг онасини ҳақорат қилгани учун кечирим сўради


Ўзбекистонда ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўзидан паст лавозимда бўлган амалдор ва фермерларни уриши¸ ҳақорат қилиши кўп кузатилади.
Ўзбекистонда ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўзидан паст лавозимда бўлган амалдор ва фермерларни уриши¸ ҳақорат қилиши кўп кузатилади.

Фарғона вилояти Фурқат тумани фермери Азизбек Алиматов ҳоким Нўъмонжон Назировнинг қўпол ва сўконғич раҳбар эканлигидан Озодликка шикоят қилди. Озодлик таҳририятига келиб тушган ва ҳокимнинг овози деб иддао қилинаётган телефон суҳбатларидан бирида ҳоким фермернинг ўзини, унинг онасини, энасини уят сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилган. Фермер бу аудиоёзувни Озодлик радиосига тақдим қилди. Ҳоким фермерни ҳақорат қилганини тан олиб, кечирим сўради.

Фурқат тумани ҳокими Нўъмонжон Назиров 25 май куни “Азизбек Фурқатобод замин” фермер хўжалиги раиси Азизбек Алиматовни ўз даласидан тополмагани учун онасидан сўкиб, қаттиқ ҳақорат қилган.

Бу ҳақда Озодликка гапирган фермер Азизбек Алиматовга кўра, ўша куни у трактор сотиб олиш ниятида Қўқон шаҳрига борган:

- Ўша куни ҳоким фермерлар даласида семинар ташкил қилган экан. Менинг хабарим йўқ, бир оғайнимни мошинасида Қўқонга трактор кўргани борган эдик. Йўлда мошина бузилиб қолди. Бир пайт ҳоким телефон қилиб қолди. Мен кўнглим сезгандай уни сўконғич одати борлиги учун телефонда записни босиб қўйдим. Кейин ушбу суҳбат бўлган:

- Саломалайкум.

- Мен ҳокимман, тезда далангга етиб кел қанчиқ, (сўкиниш)... Тезда далангга етиб кел, далангни тепасида турибман ман.

- Хўп, ака. Йўлда эдик, мошина бузуқ эди, ҳозир етиб бораман.

- Мошинангни ҳам, ўзингни ҳам (сўкиниш)... Тезда етиб келсангчи (сўкиниш)...

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00
Бевосита линк

Тахминан ўн беш минутлардан сўнг ҳоким яна фермерга телефон қилади:

- Ало?

- Етиб келмайсанми(сўкиниш)..., элликта одам далангда кутиб турибди.

- Ака, Қўқонда эдим, мошина бузилганди, устага олиб келгандик, ака.

- Энангни ҳам, аянгни ҳам эшак (сўкиниш)... Падарингга лаънат!

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк

Бу аудиоёзувда уятли сўзлар кўп бўлгани учун, унинг ҳаммасини оққа кўчириб бўлмайди.

Ҳоким ўзи айтганидек, эллик одамнинг олдида бақириб, фермерни ҳақорат қилади.

Фермернинг айтишича, унинг онаси Азизбекни онасидан, энасидан сўкканлиги учун ўғлини етаклаб, ҳоким қабулига борган:

- Сешанба куни онам мени ҳокимнинг қабулига олиб бор, дедилар. Олиб бордим. Онам “ҳоким бова, онам раҳматли ўтиб кетганлару, лекин мана мен келдим. Топиб беринг ўша эшшагингизни, айтишди. Ҳоким мулзам бўлиб, индамади. Онам “энди олти ой бўлди фермер бўлганига, мен ҳам ойлигимни шунга беряпман, бир иш қилсин, деб. Сиздай одамга онадан сўкиниш, падарингга лаънат дейиш ярашмайди”, дедилар. Ҳоким бир оғиз ҳам кечирим сўрамасдан, сени ўғлинг ишламайди, барибир ерингни оламан, деб яна дўқ урди, дейди фермер.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:53 0:00
Бевосита линк

Озодлик бу воқеага муносабат олиш учун Фурқат тумани ҳокими Нўъмонжон Назиров билан боғланди. Ҳоким фермерни сўкканини тан олар экан, унинг онасидан кечирим сўраганини айтди:

- Биламан уни, аяси билан келди. Гаплашдик, кечирим сўрадим. Ўзидан кечирим сўрамайман, онасидан кечирим сўрадим. Энди у пахтани кўрсангиз, ёниб кетасиз. Сиз менинг ўрнимда бўлинг. Энди ўзимдан чиқиб кетиб қолганманда у пахтани кўриб. Лекин бошқа сўкмайман, бошқа такрорламайман, деди туман ҳокими Нўъмонжон Назиров.

Азизбек Алиматовнинг айтишича, у шу йилнинг январь ойида фермерлар ерларини мақбуллаштириш тадбири натижасида фермер бўлган эди.

Асли касби агроном бўлган 31 яшар Азизбек Тошкент давлат аграр университети аспирантурасини тугатиб келгандан сўнг, туман ер ресурслари бўлимида раҳбар лавозимида ишлаган.

Азизбек ҳукуматга ҳеч қандай хусумати йўқлигини, фақат ҳоким фермерларга одам сифатида муомала қилишни ўрганиш кераклигини айтади:

- Президентимизни шундай гаплари бор. Фақат ақлсиз раҳбаргина столни муштлаб, дўқ қилиб, қўполлик билан иш юритади, деганлар. Мақсадим, ҳамма иш муомала билан бўлишини ҳоким англаб етсин. Ҳоким жуда кўп фермерларни ҳақорат қилади. Кўпчилиги бу ҳақоратларни ҳазм қилиб юборади. Мен ҳазм қилолмайман. Муомалани тўғирласин, шахсиятга тегмасин. Бошқа хусуматим йўқ, деди фермер.

Фарғона вилояти Фурқат туманининг “Тажриба” фермер хўжалиги раиси, 70 яшар Очил Бегматов ҳам ҳокимнинг ҳақоратларидан фермерлар зада бўлиб қолганини айтади.

- Э бу ҳоким ҳаммани сўкади. Мени олдимда сўкмайди. Агар мени сўкса бўғиб ташлайман. Мажлисларда мактаб директорлари, аёллар ўтиради. Фарқи йўқ, ундай қиламан, бундай қиламан деб, оғзига келган ҳақоратли сўзлар билан сўкаверади. Бетамиз бўлиб кетди тамоман. Президентимиз бундай ҳокимлар борлигини билмасалар керакда, бўлмаса думини тугиб қўярди, деди Очил Бегматов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:22 0:00
Бевосита линк

Муштумзўр ҳокимлар

Ўзбекистонда ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўзидан паст лавозимда бўлган амалдор ва фермерларни уриши¸ ҳақорат қилиши мунтазам кузатилади.

Жумладан, бундан уч йил муқаддам Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани ҳокими фермерни кам пахта топширганликда айблаб, онасини сўккан, калтаклаб-бўққан эди. Калтакланган фермернинг отаси кампирини етаклаб ҳокимнинг олдига келган-да “мана шу кампир сен сўккан улимни (ўғлимнинг) энаси бўлади, шуни сўкканмидинг, мана олиб келдим, қўлингдан келса “қил” деган. Фермернинг отаси ҳокимни урмоқчи бўлганида уни ажратиб олишган.

2011 йилнинг сентябрида айнан Музробод туманидаги Зиёдилло Қўлдошев маҳалласида истиқомат қилган 50 яшар фермер Исмоил Тўраназаров ҳоким тазйиқларидан сўнг ўз жонига қасд қилган эди.

Жорий йилнинг апрел ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигида ўтказилган мажлис пайтида маҳаллий фермер Турсунали Содиқов ички ишлар бўлими раҳбари томонидан калтакланганидан бир кун ўтиб юрак ҳуружидан жон берган эди.

Яна шу йилнинг апрел ойида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманида ўтказган йиғилишида ўнга яқин фермерни калтаклади.

XS
SM
MD
LG