Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:35

Амнистия Россиядан ўзбекистонликларни мажбуран чиқариб юбормасликни сўради


Жон Далҳизен Россияни ўзбекистонликларни депортация қилишни тўхтатишни сўради.
Жон Далҳизен Россияни ўзбекистонликларни депортация қилишни тўхтатишни сўради.

Amnesty International (Халқаро Амнистия) Россияни юзлаб Ўзбекистон фуқароларини ватанларига мажбуран чиқариб юбораётганликда айблади.

Халқаро Амнистиянинг ишонишича, мажбуран қайтарилган ёки ўғирлаб кетилган ўзбекистонликлар қийноқларга тутилмоқда.

Шу тариқа, 21 апрель куни халқаро нуфузли ташкилот чиқарган янги ҳисоботга кўра, Россия Ўзбекистондаги қийноқларга “ёрдам қўлини чўзаётир”.

Халқаро Амнистиянинг айтишича. Россия ўзбекистонликлар ватанларига қайтарилгач, қийноқларга тутилишлари “яққол” бўлса ҳамки, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идорлари билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

“Қийноқлар томон йўл: Россияда муҳожирларни ўғирлаш ва Ўзбекистонга мажбуран қайтариш” деб номланган бу ҳужжатда номли ҳисоботда Москва Тошкентнинг экстрадиция талабига камдан-кам ҳолатда рад жавоб бергани ва ўзбек хавфсизлик кучларига эса ўз фуқароларини Россиядан ўғирлаб кетишларига из бергани таъкидланади.

Халқаро Амнистиянинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Жон Далҳизен Россияни “бундай ўғирлашлар ва депортациялар”ни тўтатишга чақирди.

Жон Далҳизен сўзларига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган шахсларнинг бирортаси қийноққа тутилмаслигига Россиянинг ишончи комил бўлиши зарур.

Россия Ўзбекистонга қийноқ қўлламаслик, барча маҳкамалар адолатли ва халқаро меъёрларга мувофиқ ўтиши учун барча босимларни қўллаши керак,” деди Жон Далҳизен.

Ўтган уч йил ичида Инсон Ҳақлари бўйича Европа Суди Россияда шахсларнинг Ўзбекистонга мажбуран қайтариш ҳақидаги 17та қарорини бекор қилди.

Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги инсон ҳақларига оид вазиятни кўп йиллардан буён танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG