Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:39

"Ўзбекистон Қозоғистонда қамалган фуқароларини қабул қилишни истамаяпти"


Олмаотадаги аёллар қамоқхонаси
Олмаотадаги аёллар қамоқхонаси

Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилинган ўзбекистонликлар ўз ватанларига ўтказишларини сўраб келади, Қозоғистон Бош прокуратураси бу ҳақда ўзбекистонлик ҳамкасбларига мурожаат хатлари ёзади, лекин биронта ҳам ижобий жавоб олинган эмас.

Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, шу кунда Қозоғистонда 1500 нафардан зиёд чет эллик жазо ўтамоқда. Уларнинг 643 нафари ўзбекистонлик, 320 нафари қирғизистонликдир.

“Бу мамлакатлар фуқароларидан уларни ўз мамлакатларига ўтказиш ҳақида кўплаб ариза келиб тушади. Лекин афсуски, бу бизгагина боғлиқ эмас. Биринчи навбатда қабул қилувчи томонга боғлиқ. Озодликдан маҳрум қилинган чет элликларнинг аризалари юзасидан ҳориждаги ҳамкасбларимизга мурожаат қиламиз. Лекин ижобий жавоб олмаяпмиз”, деган Қозоғистон Республикаси Бош прокурори биринчи ўринбосари Иоган Меркель.

Унинг айтишича, кейинги йилларда Ўзбекистон Қозоғистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган 643 фуқаросидан биронтасини ҳам қабул қилиб олмаган. Айни пайтда Қирғизистон Қозоғистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган 320 фуқаросидан 26 нафарини қабул қилган.

Қозоғистон Республикаси Бош прокурори биринчи ўринбосари Иоган Меркелга кўра, фуқароларини қайтариб олиш таклифи битилган хатларга ижобий жавоб одатда Россия, Қирғизистон, Беларусь ва Украинадан келади.

XS
SM
MD
LG