Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:31

Архангельск қамоғидаги ўзбек тутқунини ҳам паспорт ўйлантирмоқда


Россия шимолидаги Архангельск вилояти қамоқхонасида ўтирган 32 ёшли ўзбекистонлик маҳбусни ҳам биометрик паспорт муаммоси ўйлантирмоқда. Тўрт йил аввал ўғирликда айбланиб, етти йилга қамалган сирдарёлик Собит Қадамов жума куни ўзи ўтирган Архангельскдаги қамоқхонадан Озодликка қўнғироқ қилиб, ўзи билан элликдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қамоқда ушлаб турилаётгани ва улар ватанларига қайтишлари учун биометрик паспорт билан таъминланишлари кераклигини айтади.

Сирдарёнинг вилоятининг Сайҳунобод туманидан бўлган Собит Қадамов қамоқ муддати 2018 йил оҳирида тушаши, унгача эски паспортининг амал қилиш муддати ҳам ўтиб кетиши ва Ўзбекистонга муддати ўтиб кетган паспорт билан қандай қайтиши ўйлантираётганини айтди.

- Битта мен эмас бу ерда. Бошқа ўзбекистонликлар ҳам бор. Уларнинг баъзилари қамоқда уч-тўрт йилдан буён ётибди. Ҳаммасида эски паспорт. Биометрик олмаган. Ўзбекистон элчихонаси қизиқмайди. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва ҳатто Туркманистон элчихоналари ҳам ўзини одамларини олиб кетяпти, ўзини қамоғига ўтказяпти. Ўзбекистон элчихонаси эса, бизга жавоб ҳам қайтармайди, - дейди Архангельскдаги қамоқдан Озодликка қўнғироқ қилган ўзбекистонлик маҳбус.

Архангельск қамоғининг ўзбек тутқуни билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:53 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда 2011 йилдан бошланган биометрик паспортларга ўтиш жараёни 2015 йил декабрида ниҳоясига етиши айтилганди.

Бироқ бу муддатда паспортларини алмаштиришга улгурмаганлар сони кўплиги боис, эски ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди.

Ўзбекистон элчихонаси расмийдари узурли сабабларга кўра паспортини муддати ўтиб кетган фуқаролари 2018 йил 1 июлидан кейин ватанга қайтиш сертификати билан Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлигини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG