Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:48

8 март арафасида Тошкентда таксист пассажир аёлни тишлаб олди


Озодликнинг Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган воқеа юзасидан расмий ариза келиб тушганини тасдиқлади.

Манба воқеа тўғрисида ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарлардаги баъзи деталларга аниқлик киритар экан, пассажир аёлни зўрлашга уринган ҳайдовчи қидирилаётганини билдирди.

Дастлабки хабар

Фейсбукхонлардан бири - Елена Қори-Ёқубова тармоқнинг “Водители Ташкента” гуруҳида қуйидаги хабарни 5 март куни эълон қилгани маълум бўлди (русчадан таржима):

“Бугун кечқурун синглим оқ Матиз 382 ни тўхтатган. Машинанинг ёши 50 лардаги ҳайдовчиси синглимни зўрлаш мақсадида уни бир неча бор урган. Бахтимизга синглим зўравоннинг қўлидан қочиб қутулиб қолган. Зўравон таксичи қочиб кетган. Синглим машина номерини эслаб қолган (гап қайси номер ҳақида кетаётгани аниқ айтилмаган - таҳр.) Агар кимда-ким шу машинани учратиб қолса, эҳтиёт бўлсин. Салоннинг ичидаги (эшик? – таҳр.) тутқичга эътибор беринг ва йўқ бўлса, дарҳол милиция хабар қилинг”

Бу пост муаллифи Елена Қори-Ёқубова Озодлик мурожаатига ҳозирча жавоб бергани йўқ.

Хабари мазмунига қараганда, ҳайдовчи тажовузи қурбони бўлган қизнинг яқинлари билан “Азия-Терра” сайти гаплашган ва қиз оқ “Матиз”га Олой бозорига бориш учун ўтирганини аниқлаган.

Жабрланувчи қизнинг акаси Марсель бундай деган:

“У (таксист) синглимни шу қадар қаттиқ урганки, натижада бутун танаси кўкариб кетган, лат еган, юзлари ҳам кўкариб кетган, оёқ-қўлини тишлаган. “Ўчириб” қўймоқчи ва унинг шу ҳолатидан фойдаланиб зўрламоқчи бўлган”.

Марселнинг айтишича, синглисининг бахтига машина мотори ўчиб қолган ва шунинг учун ҳайдовчи машинадан тушган пайтда қиз қочишга уринган.

Айтилишича, зўравон ҳайдовчини топишга унга ёрдам бериш учун тўхтаган “Жигули” ҳайдовчиси ёрдам бериши мумкин. Лекин Марселнинг синглиси “Жигули”нинг номерини эслаб қолмаган. “Матиз” номеридан эса, 382 рақаминигина эслаб қолган.

Миланами, Вильянами?

Хабарларда “Матиз” ҳайдовчиси тажовузига учраган қизнинг Милана эканлиги айтилмоқда.

Бироқ Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, бундан 2 кун олдин ариза Миланадан эмас, балки 1992 йилда туғилган Вильяна Гилмановадан тушган. “Ариза расман қайд этилган. Вильянанинг ўзи акаси билан ариза тушган куни чақиртирилган. Воқеа юз берган жойга чиқилди, суриштирув олиб борилди. Бу иш давом эттирилаяпти”, деди манба.

Унинг айтишича, аризада воқеа Тошкент Аэропорти кўприги ортидаги жойда юз бергани айтилган. “Азия-Терра” хабарида ҳам воқеанинг айнан шу жойда бўлгани айтилганки, гап, албатта, битта воқеа устида бораяпти.

Фейсбукхонлар бирдамлиги

“Милана-Вильяна Гилманова иши” бошқа бир жиҳати билан ҳам эътиборлидир.

Елена Қори-Ёқубова синглисининг кўргиликлари тўғрисидаги постини Фейсбукда 5 март куни соат 19.30 да жойлаштирди. Ушбу сатрлар ёзилаётган дамларда воқеага муносабат билдирган сони қарийб 400 кишига етди.

Дастлабки шарҳлар муаллифлари пост муаллифи ва унинг жабрланган синглисига ҳамдардлик билдираркан, уларга индамай кетмасликни, зудлик билан милицияга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

Вақт ўтган сайин фейсбукхонлар милицияга қилинган арздан ҳозирча наф чиқмаётганидан хафсалалари пир бўла бошлагани тўғрисида ёза бошладилар.

Масалан, Умид Эшонқулов, деган фейсбукхон мана бундай шарҳ қолдирди (русчадан таржима):

“Машинани ҳануз топганлари йўқми? Айтилган белгиларига қараб бир соатда топса бўлар эди. Машинанинг номери, модели, рангги аниқ. Яна нима керак? Милиция ходимларининг ёқасидан олинг, қатъият ва шиддат кўрсатинг. Шундай қилинса, улар баъзида иссиқ ўринларидан туришга мажбур бўлади”.

“Стиль Жизни”, деб имзо чекадиган фейсбукхон эса, бюрократик машинани тушунишга ҳаракат қилади:

“Қанчалик алам қилмасин, бу ерда гап байрам билан боғлиқ бўлса керак. Қолаверса, бизда иш юритиш жараёни ҳам ўта узоқ вақт олади. Ходим маълумотларни йиғиб, кераклиги рухсатномаларни олгунича ҳам анча вақт ўтади”.

“Стиль Жизни” зўравоннинг топилиши ва жазоланишига умид қилган.

Таксичилар билан боғлиқ энг оғир жиноят 2011 – 2012 йилларда содир этилган. Ўшанда бир-бири билан боғлиқ бўлмаган икки гуруҳ Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳудудида 25 аёлни тўнаб, кейин ўлдиргани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG