Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:49

Ўзбекистонлик энагага ёш болани ўлдириш айби қўйилди


Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловага тўрт яшар қизчани ўлдириш айби қўйилди. Бундай жиноят учун Россия Жиноят кодексида 20 йилга қадар қамоқ жазоси кўзда тутилган. Бобоқулованинг руҳий носоғлом экани ва шизофрения билан оғриб келгани хабар қилинган эди. Айни пайтда россиялик терговчилар самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова мудҳиш қотилликкка экстремист гуруҳларнинг таъсирида қўл урган бўлиши мумкин, деган фаразларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Россия матбуотига кўра, Бобоқулова билан Москвада шаърий никоҳ қурган унинг тожикистонлик ҳуштори Мамур Жўрақулов бир неча кун аввал Душанбе шаҳрида қўлга олинган.

Гулчеҳра Бобоқулова тожикистонлик 48 ёшли Мамур Жўрақулов билан 2014 йилда танишган ва шаърий никоҳ қурган жуфтлик Москвада вақти-вақти билан учрашиб туришган.

Бобоқулованинг Ўзбекистонда ҳибсга олинган ўғли Раҳматилло Ашуровнинг кўрсатмаларидан аён бўлишича, онаси айнан тожикистонлик эркак билан танишганидан сўнг динга берилган.

"Московский Комсомолец" нашри Раҳматиллонинг терговга берган кўрсатмаларига таяниб хабар беришича, у ўтган йилнинг ёзида Мамур Жўрақулов ва яна ўнга яқин тожикистонлик билан бирга бир квартирада яшаган.

Раҳматулло Ашуров тергов давомида уларни ҳаммаси ашаддий диндор бўлгани, мунтазам намоз ўқишгани, диний мавзуларда суҳбатлар қилишгани, мусулмонлар шариат қонунлари ҳукмрон давлатларга "ҳижрат" қилиш кераклиги каби масалаларни мухокама этишгани ва Мамур Жўрақулов шу жамоанинг етакчиси бўлгани, ҳақда атиб берган.

Бобоқулова ўғли билан сўнгги суҳбатларда Сурияга кетиш ва у ерда ислом қонунлари асосида яшаш нияти борлигини кўп бора таъкидлаган.

Гулчеҳра Бобоқулова аввалроқ сўроқ пайти ўзи энагалик қилган тўрт яшар қизчани Россиянинг Суриядаги бобмардимонлари учун ўч олиш мақсадида ўлдирганини айтган эди.

“Путин самолётлар билан бомбардимон қилаяпти. Нега сизлар биз мусулмонларни бомбалаяпсиз, нега ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти? Улар ҳам яшашни хоҳлайди-ку”, деб айтганди сўроқ пайти олинган видеода Гулчеҳра Бобоқулова.

Бобоқулова дастлабки судда қизчани оллоҳнинг буйруғи билан ўлдиргани ҳақида гапирганди.

Россия матбуотига кўра¸ тергов давомида руҳан касал экани айтилаëтган аëлнинг Суриядаги ИШИД террор гуруҳига алоқаси бор-йўқлиги ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG