Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:33

Россияликларнинг 80 фоизи мамлакат иқтисодий инқирозда деб ҳисоблайди


Мустақил “Левада” маркази ўтказган сўровга кўра, россияликларнинг 80 фоизи мамлакатлари ҳозирда иқтисодий инқирозда деб ҳисоблайди.

Шу ҳафта чиқарилган сўров натижасидан маълум бўлишича, роиссияликларнинг 21 фоизи иқтисодий инқироз “кўп йиллар” давом этишига ишонар экан.

Унда иштирок этганларнинг 23 фоизи эса инқироз яна камида икки йил давом этади деб ҳисоблар экан.

Бўҳроннинг келиб чиқишини респондентларнинг 47 фоизи дунё бўйлаб энергия нархларининг тушиб кетиши, 33 фоизи коррупция, 27 фоизи Ғарбнинг Россияга қарши қўллаётган санкциялари ва 26 фоизи мудофаа ва давлат идорий тизимлари харажатларининг “ҳаддан зиёд”лиги билан изоҳлашган.

Бундан ташқари сўровда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғи инқироз туфайли озиқ-овқат харажатларни қисқартиришга мажбур бўлганликларини айтган.

Респондентларнинг 58 фоизи эса кундалик харажатларини қисқартирганини билдирган.

Ўтган йили ўтказилган сўровда кундалик харажатларни қисқартиришга мажбур бўлганлар 37 фоизни ташкил этганди.

Респондентларнинг 40 фоизи умумий даромадларининг ярмидан кўпроғини озиқ-овқатга сарфлаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG